Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet56/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Мактабдан ташқари ишларнинг оммавий формаси. Ҳар хил турдаги ижодий бирлашмалари, тўгараклар ўқувчиларнинг маълум қисминигина ўз ичига олади. Ҳамма ўқувчиларнинг ижодий фаолиятдан бўлган ижобий муносабатларини ривожлантириш мақсадида ҳар хил оммавий ишлар олиб борилади. Бундай формадаги ишларни ташкил қилишдан асосий мақсад ижобий техник бирлашмаларга кўп ўқувчиларни жалб этишга замин яратади. Улар қуйидаги тартибдаги тадбирлар:

  • илмий техник кечалар, рационализаторлар, ихтирочилар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан учрашув, мусобақалар (техник, спорт) олимпиадалар ўтказиш. Ишчи касби меҳнат маҳорати бўйича танловлар ўтказиш, ёш рационализаторлар фаолияти ва техник конференциялар ўтказиш. Ўқувчилар техник ижодкорлиги кўргазмасини ташкил қилиш, меҳнат байрами ва бошқалар.

    1. Ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги уюшмаларида ишларни ташкил килиш мазмуни ва методи. Ҳозирги кунда Республикамизда жуда кўп ихтисосликлар мавжуд. Бу ихтисосликларда ҳар хил турдаги техник объектлар ва мосламалар ишлатилади. Шунинг учун техника бўйича

мактабдан ташқари тадбирларни ташкил қилишда ўқувчиларнинг ўз хоҳиши мойиллигига ва қизиқишига қараб танлаш принципига асосан шароит туғдириб бериш зарур. Кичкина мактабларда битта меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчиларнинг техниканинг барча йўналишлари бўйича қизиқишлари қондира олмайди. Агарда катта мактаб бўлса унда 2-3 меҳнат таълими ўқитувчилари ишласа унда ўқувчиларнинг техник тўгараклар бўйича ихтисос ва қизиқишларини қондира олишлари мумкин. Тўгарак ишларининг йўналишлари мактаб маъмурияти эҳтиёжидан келиб чиқиб ўзи белгилайди. Бунда мактаб атрофида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасини ҳарактер и, педагогик кадрларнинг салоҳияти, мактаб моддий техник базаси ва уни ривожлантириш имкониятлари инобатга олиши зарур.


Агарда мактаб миқёсида ташкил этилаётган тўгараклар ўқувчиларнинг
эҳтиёжига мос келмаса у ҳолда район ва шаҳар миқёсидаги тўгаракларда иштирок этишлари мумкин. Ҳар бир йўналиш бўйича очилган тўгарак фаолиятида ўқувчилар умумий ва хусусий вазифаларни амалга оширадилар. Хусусий масалаларни ҳал этиш учун техник тўгараклар типавий дастури, меъёрий ҳужжатлари бўйича тўгарак ташкилотлари ва раҳбарлари ўқувчилар билан олиб бориладиган ишларни мазмуни, формаси ва методларини ишлаб чиқадилар.
Техник тўгараклар Республика таълим маркази томонидан тасдиқланган дастур асосида олиб борилади. Тўгарак ишлари мактабдан ташқари машғулотларнинг дастурига асосан мавзулар ҳар хил бўлиш мумкин. Улар шуғулланиши йилига қараб бошланғич, асосий ва юқори даражадаги гуруҳларга бўлинади. Тўгаракларни ташкил қилиш жараёнида раҳбар ўзининг тайёргарлик даражаси, мактабнинг моддий-техник базасининг имконияти ва ўқувчиларнинг қизиқишига қараб дастурга маълум ўзгартиришлар киритиш мумкин. Ҳар томонлама фикрлаб тузилмаган

режаси қуйилган мақсадга эришиш қийин. Шунинг учун тугарак ишларини режаси, структурасида қуйидаги бўлимлар бўлишини тавсия этади:


1. Умумий қисм; 2. Таълим тарбия ишлари; 3. Методик ишланмалар; 4.
Оммавий тадбирлар; 5. Хўжалик ишлари.
Тўгаракларни тузилган йиллик режаси мактаб директори ёки мактабдан ташқари ўқув муассасининг директори томонидан тасдиқланади.
Тўгарак ишлари бошлангунга қадар унинг режаси тасдиқдан ўтади. Тўгарак раҳбари тўгарак иштирокчиларининг билим ва оммавий кўникма даражаси бўлмаганлиги учун унинг режасини амалга оширишда раҳбарга қийинчилик туғдиради.Биринчи дарсдан кейин ўқувчилар ўзларини қизиқиш ва мойиллигига қараб техник объектларни танлайдилар, режа лойиҳасини муҳокама қилишда унинг аъзоларини фикр ва мулоҳазаларини эътиборга олиш зарур. Ҳар бир машғулотга тўгарак раҳбарлари зарур бўлган асбоб - ускуна, материал ва зарурий адабиётларни тайёрлаб қўяди.
Ўқувчиларни техник тўгаракларга қабул қилиш маълум бир мезонлар асосида қабул қилинади. Техник ижодкорлик фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш учун ўқувчилар мактаб устахонасида меҳнат дарсларида маълум даражали тайёргарликдан ўтган бўлиши лозим. Агар ўқувчи мустаҳкам билим ва амалий кўникмага эга бўлсагина техник ижодкорлиги фаолиятида улкан муваффақиятларига эришиш мумкин. Ўқувчиларни ёши ва индивидуал хусусиятлари маълум техник тўгараклар қабул қилиш бўйича мезон ҳисобланади. Имкон даражасида тўгарак аъзоларининг ёшлари бир хил бўлса 1-2 ёш фарқи билан тўгаракни комплектлаш мумкин. Ундан ташқари тўгарак гуруҳларини комплектлашда асосий мезонлардан бири мактаб ўқувчиларининг қайси техника турига қизиқишларидадир. Ҳар доим тўгаракларга ўқувчилар режасидагидан кўпроқ қабул қилинади, сабаби билиб - билмай тўгаракка кириб қолган ўқувчиларни ташлаб кетишади.




    1. Download 0.99 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling