Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet7/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ижодкорлик фаолияти. Маълумки, фаолият – натижасида инсон аниқ маҳсулот яратадиган жараёндир. Фаолият репродуктив ва ижодий бўлиши мумкин. Репродуктив фаолият – бу батафсил ишлаб чиқилган алгоритм бўйича бажариладиган жараён ва бу натижада фаолият субъекти (субъектив янгилик) учун ҳам, бошқа кишилар учун ҳам (объектив янгилик) янгилик бўлмаган маҳсулот яратилади. Ижодкорлик фаолияти бу бошқа масала. Ижодкорлик фаолиятининг ҳеч бир тури учун уларни бажаришнинг батафсил алгоритми яратилиши мумкин эмас, бироқ ижодкорлик фаолиятининг кўпгина турлари учун умумий алгоритм аллақачон яратилган, масалан: иншо ёзиш, кийимларни мослаштириш,

техника бўйича ижодкорлик масалаларини ечиш ва бошқалар. Ижодкорлик фаолияти натижасида субъектив ёки объектив янгиликка эга бўлган маҳсулот яратилади.


Сиз нима деб ўйлайсиз, ҳаётий муваффақиятга эришиш борасида шахс учун нима аниқловчи бўлиб ҳисобланади: маблағ, ота-оналар мавқеи, алоқалар, маълумоти даражаси, тилларни билиши ёки бошқа яна нимадир? Ана шу айнан нимадир шахснинг ижодкорлик фаолияти методлари ва технологияларини эгаллаш даражасини аниқловчи бўлиб ҳисобланади. Юқоридаги шартларнинг инсонда мавжуд бўлиши касбий мартабада маълум даражани эгаллаш имконини берадиган ажойиб бажарувчи бўлиш имконини беради, бироқ ҳаётий муваффақият зинапоясида кўтарилиш ижодкорлик фаолиятисиз мумкин эмас. Аниқроғи, инсон ҳал қила олмайдиган биринчи муҳим муаммогача мумкин. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун одамларни қатъий рецептлар билан даволаган врач ва бир беморда ностандарт ҳолни, ёки стандарт грунтлар учун мўлжалланган бинони лойиҳалаган инженерни, лойиҳа бўлса, жуда бўш грунт учун буюртма қилинганлигини тасаввур қилинг. Ва бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шунинг учун ижодкорлик фаолияти шахснинг асосий интеллектуал капитали бўлиб ҳисобланади, айнан у ҳар бир инсоннинг касбидан қатъий назар ҳаётда муваффақиятини аниқлайди. Яъни ижодкорлик фаолияти – бу ҳеч қанақанги пулга сотиб олиб бўлмайдиган, фақат ўрганиш мумкин бўлган фаолият.

    1. Download 0.99 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling