Интуитив фикрлаш жараёнлари амалга ошувининг тезлиги, бос- қичларнинг аниқ фарқланмаслиги, минимал даражадаги англанганлик билан тавсифланади.
Ижодий фикрлаш янги буюмлар яратилиши билан характерланиб, уни ҳосил қилиш учун билиш фаолиятининг ўзида янги мотивация ва мақсадларни юзага келтиради.
Патент тадқиқотлари техника объектларининг ривожланиши, техник даражаси ва тараққиёт истиқболларини аниқлаш мақсадида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар бўлиб, бунда уларнинг патент софлиги белгиланади.
Патент изланишлари турли давлатларнинг Ихтиролар халқаро таснифи бўйича таснифланган ҳимоя ҳужжатларини излаш ва таҳлил қилиш. Билимлар банки компьютерларда сақланувчи ахборотлар жамламаси бўлиб, унда ахборотларнинг концетпуал бирлигини ҳосил қилувчи
маълумотлар белгиланган тартибда жамлаб борилади.
Ижод сифат жиҳатидан янги ва беқиёс, оригиналлиги ва ижтимоий- тарихий жиҳатдан нодирлиги билан ўзгача нарса яратиш фаолияти.
Кашфиёт – моддий дунёнинг илгари маълум бўлмаган объектив мавжуд қонуниятлар, хоссалари ва ҳодисаларни аниқланиши билан тавсифланиб, у инсониятнинг билиш даражасини тубдан ўзгартирувчи таъсирга эга бўлади.
Кашфиётнинг ишончлилиги - объектив мавжуд бўлган қонуният, хусусият ёки ҳодисанинг кашфиёт сифатида тан олиниши учун у назарий ёки тажриба-синов ишлари воситасида исботлаб берилмоғи лозим.
Кашфиёт учун аризанинг таркиби - кашфиёт учун тузиладиган ариза қуйидаги ҳужжатлардан иборат бўлиши лозим: кашфиёт учун диплом берилишини сўраб ёзилган ариза, тахмин қилинаётган кашфиёт тафсилоти, кашфиёт устиворлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, кашфиёт ишончлилиги ва аҳамияти тўғрисидаги хулоса ҳамда ёрдамчи материаллар.
Ихтиро - халқ хўжалиги, ижтимоий-маданий қурилиш ёки мудофаа соҳасида масалани ижобий самара берадиган қилиб, янгичасига ва ўзига хос техник ҳал этиш.
Ихтирочилик ҳуқуқи - кашфиётлар билан, ихтиролар ва рационализаторлик таклифлар қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи меъёрлар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |