Интеллект ҳамда интеллектуал мулк тушунчаларини тавсифлаб беринг.
Фуқароларнинг ақлий мулкини ҳимоя қилиш шакллари.
Мактаб курсида техник ижодкорлик билан шуғулланишнинг қандай шакллари мавжуд?
Ижодкорлик нима? Ўқувчининг дарслардаги фаолиятида ижодкорлик мисолларини келтиринг.
Ҳар бир мавзу бўйича билиш жараёни қандай амалга оширилиши керак? Нима учун?
Ҳар бир мавзуни ўрганиш борасида ўқувчиларни ижодкорлик ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш учун нима қилиш зарур?
Ижодкорлик билан ТРИЗ ўзаро қандай алоқага эга?
Дейлик, сиз ижодкорлик қобилиятларини ўрганувчи тадқиқотчисиз, ўзингизнинг иш режангизни тузинг. Сиз қандай кузатишлар ва синовлар ўтказишингиз лозим?
Ижодий фикрлаш нима?
Ижодкорлик масалаларини ечиш учун ижодкорлик фаолиятининг қандай методларини қўллайсиз? Бу методларнинг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
Қандай ҳал қилинмаган муаммолар сизга маълум? Бундай муаммолардан бирини ечиш учун режа тузинг.
«Ижодкорлик масалаларини ечиш методлари» мавзусида реферат ёзинг ёки шу мавзу бўйича шаҳрингиздаги илмий кутубхонада бор бўлган адабиётлар рўйҳатини тузинг.
Нима деб ўйлайсиз, техника ва санъат, биология ва тарих бўйича ижодкорлик масалаларини ечиш учун умумий методлар бўлиши мумкинми? Нима учун?
Ижодкорлик – янги моддий ва маънавий бойликларни яратишга йўналтирилган фаолият тури.
Интеллект – шахс ақлий қобилиятларининг нисбатан турғун тузилмаси. Ижодий топшириқ – объект ўлчамларини орттириш ёки камайтириш, буюмнинг деталлари, узели ёки таркибий қисмини пухтароғи билан
алмаштириш орқали буюмни ўзгартиришни кўзда тутади.
Интуиция – бу субъект томонидан ўзига фикран қўйиладиган савол ва муаммоларга англанмаган ҳолатда юзага келувчи жавоблар бўлиб, у тўпланган тажриба ва билимлар асосида топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |