Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet13/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Патент ҳужжатлари - бу шундай ҳужжатлар йиғиндисики, унда илмий- техник тажрибалар ва лойиҳа конструкторлик ишланмаларнинг мазмуни кашф қилинганлиги, фойдали модели ҳамда кашфиётчининг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи маълумотлар бўлиши керак.
Метод - муайян мақсадга эришиш, конкрет вазифани бажариш усули, борлиқни амалий ёки назарий ўзлаштириш (билиш) усуллари ёки жараёнлар мажмуи.
Шахс хусусиятлари - турли хил шароитларда такрорланувчи, маълум даражадаги турғунликка эга бўлган индивид фаолиятининг кўриниши.


Ижодкорлик - инсон фаолиятининг шундай турики, унинг натижасида янги моддий ёки маънавий бойликлар яратилади.
Иш ўрни - устахона майдонининг ўқув ишлаб чиқариш ва конструкторлик-технологик ишларни бажариши учун зарур ускуналар (верстак, станок), асбоблари ва мосламалар мақсадга энг мувофиқ ҳолда жойлаштиришган қисми тушунилади.
Лойиҳа - кўзда тутилган объектни яратиш учун бажариладиган ҳисоб- китоблар ва график ишларни қамраб олувчи вазифалар мажмуи.
Лойиҳалаш - кўзда тутилган ёки мавжудлиги мумкин бўлган объект, ҳолатнинг тимсоли - лойиҳасини яратиш жараёни.
Ижодкорлик - инсон фаолиятининг шундай турики, унинг натижасида янги моддий ёки маънавий бойликлар яратилади.
Моделлаштириш - муайян ҳодиса, жараён ёки объектлар системасини уларнинг моделларини ясаб ўрганиш йўли билан текшириш; янги яратилаётган объектлар характеристикаларини аниқлаш ва уларни қуриш.
Лойиҳалашнинг самарали методлари - буюмларни конструкциялаш, манипулятив конструкциялаш, маълумотлари қисқартирилган техник ҳужжатларни қўллаш, ижодий масалаларни ҳал қилиш, ижодий топшириқларни бажариш, илгари тайёрланган конструкцияларни ўзлаштириб, ишларни қайта бажариш, хаёлий эксперимент.
Эвристик метод - бу янги техник ечимни яратиш мақсадида прототипни қандай қилиб ўзгартиришга оид йўриқларнинг қисқача тавсифи.
Модел – ҳақиқатдан объектнинг шартли акс эттирилиши.
Макет– объектнинг констуркциясини яққолроқ тасаввур этиш имконини берадиган умумий ҳажмли тасвиридир.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling