Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet25/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ахборотларни жамлаш. Катта ҳажмдаги ахборотлар ичидан самарали техника ва технологияларни ишлаб чиқишнинг истиқболли

йўналишлари ҳақида хулоса чиқариш учун энг янги ахборотлардан тўлароқ фойдаланиш.



  1. Ахборотларни саралаш ва энг аҳамиятлиларини ажратиб олиш. Сараланган ахборотлар билан ишлаш техник ечимни ишлаб чиқиш учун сарфланадиган вақтни тежайди ва унинг юқори техник-технологик савияда бўлишига хизмат қилади.

  2. Аҳамиятли ахборотларни таснифлаш - ҳар бир маълум ҳолат учун таҳлил қилиниши лозим бўлган ахборотлар ҳажмини камайтириш ва қиёсий таҳлилни амалга оширишда зарур ахборотларни топиш тезлигини ошириш учун хизмат қилади.

  3. Ахборотларни табақалаш. Ахборотларни самарали техника ва технологияларни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан табақалаш, уларнинг таҳлилини тадқиқотнинг ҳар босқичида энг қимматли маълумотлардан бошлаш имконини беради.

  4. Таснифланган ахборотларни тизимлаш. Тарқоқ ҳолдаги, аралаш далилларни таҳлил қилишдан кўра, муаммонинг умумлашган кўриниши билан ишлаш техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

  5. Тизимланган ахборотларни кўргазмалилигини ошириш, яъни матн ҳолидаги ахборотлардан турли кўринишдаги график тасвирларга ўтиш. Бунда янги, самарали техника ва технологиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган барча талабалар учун ахборотлар мажмуасидан фойдаланиш имконияти ортади.

  6. Ахборотлардан компьютерлар ёрдамида фойдаланиш. Ихтирочилик фаолиятида таҳлил қилиниши лозим бўлган ахборотлар ҳажми ортиб бораётганлиги - тадқиқотчилар ақлий меҳнатини енгиллаштиришда замонавий ахборот техникаларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.



Техник ечимни ишлаб чиқиш босқичлари

1 - шакл. Ихтирочилик ғоясини ишлаб чиқишда билимлар банки бўлимларидан фойдаланиш





Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling