Шарипов Шавкат Сафарович
Download 0.99 Mb.
|
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma
Ижодкорлик масалаларини ҳал қилишнинг мантиқий кетма- кетлиги. Ҳар қандай масалани ҳал қилиш учун авваламбор ундан кўзланган мақсадни аниқ шакллантириш ҳамда мавжуд имкониятлар доирасида уни ҳал қилишнинг энг самарали методларини топа билиш талаб этилади. Ижодкорлик масалалари "Мақсад - мақсадга эришиш учун мавжуд имкониятлар" кўринишидаги мантиқий кетма-кетлик асосида қуйидагича ҳал этилиши мумкин. Бу ўринда масала, муаммо ва унинг амалдаги ҳолати тушунчалари умумий ҳолатда қўйилган мақсад ва шартлар асосида белгиланади.
Ижодкорлик масаласи одатда қуйидаги кўринишга эга бўлади: "[А] шартлар берилган, [H] мақсадга эришиш талаб этилади". Масалани шартли равишда [A,H] мантиқий ифода шаклида ёзиб оламиз. Лекин маълум шароитларга татбиқан ушбу мантиқий кетма-кетлик турли кўринишларда бўлади, буни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин. 1-мисол. Берилган: технологик жараён, ишни бажариш ҳажми ва муддатлари, агротехник талаблар, тупроқ ва экин майдони тавсифи, механизмларнинг тупроққа берадиган босими чегаравий қиймати. Экин майдони бирлигига сарфланадиган эксплуатацион сарф - харажатлар миқдорини минимумга келтириш имконини берувчи комбинациялашган ишлов бериш агрегати учун янги техник ечим талаб этилади. Масаланинг амалдаги ҳолати - берилган шартлар билан тавсифланади, яъни бу [ A, - ] кўринишдаги тўлиқ бўлмаган масала. Муаммо - бу мураккаб, тўлиқ бўлмаган масала, унда шартлар аниқланмаган, яъни [ -, H ]. Муаммони ҳал қилиш учун тадқиқот олиб бориш талаб этилади. 2 - мисол. Масаланинг қўйилиши: Ички ёнув двигатели ёнилғи сарфини 10 фоизга камайтириш имконини берувчи янги техник ечимни топиш талаб этилади. Масаланинг амалдаги ҳолати - таҳлил қилиниши ва олинган маълумотлар асосида хулоса чиқарилиши лозим, яъни [-,H]. Муаммо - ёнилғини тежаш имкониятини берувчи мавжуд техникавий ечимлар таҳлил қилиниб, сарфни камайтириш учун олиб бориладиган тадқиқот йўналиши белгиланади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling