Шарипов Шавкат Сафарович
Download 0.99 Mb.
|
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Амал ва хато» методлари.
Техник ижодкорлик жараёнида қўлланиладиган методлар. Биринчи техник қурилмалар ва содда механизмлар пайдо бўлиши билан инсоният ўз олдига ҳар хил қийинчиликда ва аҳамиятга эга бўлган техник вазифаларни ечишга ҳаракат қилади. Инсоният ўсиб келаётган эҳтиёжини қониқтириш ва меҳнатини енгиллаштириш мақсадида янги техникани ва машиналарни яратишга, унинг иш унумдорлигини оширишга ва фойдали иш коэффициентини кўпайтиришга ҳаракат қилади. Кўп вақтлар ижод билан фақат қобилиятли одамларгина шуғулланади деб тушунишган. Илм, фан ва техниканинг ўсиб бориши шуни кўрсатадики кўп сонли махсус
тайёргарликдан ўтган одамларнинг тайёргарлиги туфайлигина илмий-техник тараққиётининг ривожланишини таъминлай олади. Саноат ишлаб чиқаришида юзага келган эҳтиёж техника тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу фикрни айнан техника ижодкорлигига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Асримизнинг 40-йилларида техник ечимларни тадқиқ қилишнинг фаол методларига эҳтиёж кучаяди. Бу борадаги методларнинг етишмаслиги атом энергетикаси, ракетасозлик, электрон ҳисоблаш машиналарини такомиллаштириш ишларининг ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда эди. Бу даврда турли йўналишларда изланишлар олиб борилиши натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланди: биринчидан, мураккаб масалаларни, ҳатто, даҳо инсонлар ҳам якка ўзлари еча олмаслиги, ижод қилишнинг жамоа усулига зарурати асосланди; иккинчидан, техник ечимларни ишлаб чиқишга ажратилган вақтнинг қисқалигини эътиборга олиб илмий изланишлар узлуксиз равишда янги ғояларнинг ишлаб чиқилиши билан биргаликда олиб борилиши лозим; учинчидан, мавжуд бўлган кўплаб ғоялар орасидан асосли ва самарали бўлганларини ажратиб олиш йўлларини белгилаш. «Амал ва хато» методлари. Ижод қилишни ўрганиш учун унинг қобилиятларини билиш керак. Олдинги вақтларда яъни қуролланиш даврларида ихтирочилик билан шуғулланишда фақат битта «Амал ва хато» методидан фойдаланилган. Улар ўзларининг иш жараёнларида техник масалаларни ечишда ҳар хил амалларни бажаришда кўп хатоликларга йўл қуйилади ва бу хатоликларни минимумга келтиришга ҳаракат қилинади. Ҳар хил техник масалаларни ечишда ихтирочилар «Амал ва хато» методларини қўллайдилар. Унинг моҳияти шундан иборатки техник масалаларни ҳал этишда ихтирочи бор имконини вариантларининг ҳаммасини қўллаган ҳолда қўйилган талабга жавоб берадиган биттасини танлайди. Техник масалаларни ечишда кўпроқ ихтирочининг кузатувчанлиги, интуицияси, интеллекти аҳамиятга молик. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling