Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet32/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ўқувчиларда дизайнга оид билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш жараёни босқичлари ва мазмуни. Умумий ўрта таълимда дизайн асосларини ўқитишда меҳнат таълими фанининг имкониятлари жуда катта. Дизайн асосларини меҳнат таълимида ўқитишдан мақсад - ўқувчилар дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда буюмларни эстетик, функционал ва иқтисодий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш ва амалда ясаб ўрганиши ҳамда билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишдир.

Меҳнат таълими мазмунида дизайн асосларини ўқитиш жараёнини шартли равишда 3 босқичда амалга ошади деб олиш мумкин, булар:

    1. Бошланғич дизайн таълими (I-IV синфлар)

    2. Асосий дизайн таълими (V-VII синфлар)

    3. Мутахассисликка оид дизайн таълими (VIII-IX синфлар)



  1. Бошланғич дизайн таълими


Бошланғич дизайн таълимини беришда I-IV синфлар учун меҳнат таълими дарсларида, синфдан ташқари ишларда Давлат таълим стандартларига асосан ўқувчиларда қуйидагича билим, кўникма ва малакаларни ривожлантириш кўзда тутилган.



    1. синф: Буюмларни кузатиш асосида тасвирларни чизиш ва бўяш машқларини бажариш. Буюмлар тўғрисида билимларни ривожлантириш. Буюмларни оддий безак нақшларини ўзига қараб чизиш. Геометрик шакллардан нақшлар ҳосил қилишга ўрганиш. Материаллар ҳақида дастлабки маълумотлар. Асбоб ускуналар ҳақида дастлабки маълумотлар. Қоғоздан ва картондан энг оддий шаклдаги буюмларни қирқиб тайёрлаш, уларнинг расмини чизиш, бўяш ҳамда энг оддий нақшлар билан безаш.

    2. синф: Ясаган ўйинчоқлар расмини чизиш, бўяш ва шу ўйинчоқни янги шаклини ёки айрим қисмларини ўзгартирилган вариантларини ишлаш. Бир неча турдош ўйинчоқлар таҳлилини ўтказиш. Турли касб маҳсулотлари билан танишиш. Касблар учун асбоблар тасвирини чизиш. Турли буюмларни безаш учун оддий нақшлар чизиш ва бўяшга ўрганиш. Материалларнинг хусусиятини ўрганиш.

    3. синф: Текис геометрик шаклларнинг бир-бирига нисбатан катта- кичиклиги ва шакли бўйича мутаносиблиги қоидаларини билиш. Шакллар бўйича ва ранглар мутаносиблиги қоидалари билан дастлабки таништириш. Нақшлардаги элементларни даврий такрорлаш ва симметрия қоидалари билан таништириш. Ўйинчоқлар ясаш ва нақш билан безаш, намунавий буюмларни шакли ва рангларини ўзгартириб ишлаш. Аппликация ва мозаика усулида оддий тасвирлар ишлаш кўникмаларини ривожлантириш. Миллий ҳунармандчилик буюмлари билан таништириш.




    1. синф: Турли текис ва ҳажмли шаклларнинг ўзаро мутаносиблиги қоидалари билан таништириш. Турли мавзуларда композиция тузиш. Шу буюмларга мос безак элементларидан фойдаланиш ҳақида дастлабки тушунча ҳосил қилиш. Турли шаклларни сони ва ўзаро жойлашувига боғлиқ мутаносиблик қоидалари. Турли материаллардан ўйинчоқлар лойиҳалаш.

  1. Download 0.99 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling