Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси Валиева Шахноза Исломовнанинг “Самарқанд вилояти


Download 199.47 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.03.2023
Hajmi199.47 Kb.
#1289148
TuriДиссертация
Bog'liq
VALIYEVA SHAHNOZA ISLOMOVNA




Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
тадқиқотчиси Валиева Шахноза Исломовнанинг “Самарқанд вилояти 
жой номларининг табиий-географик хусусиятлари” мавзусидаги 
география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини 
олиш учун ёзилган диссертация авторефератига 
Т А Қ Р И З 
Мамлакатимизда географик объект, жумладан, жой номларини илмий 
тадқиқ қилиш, давлат реестрини тузиш, уларнинг тўғри ёзилиши ва 
талаффузини қатъийлаштириш ҳамда муҳофаза қилиш ишлари бўйича 
кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва натижада салмоқли ижобий 
натижаларга эришилган. Бу борада жумладан, Самарқанд вилояти 
топонимларини бир бутун ҳудудий тизим сифатида табиий ва маданий 
географик жиҳатдан комплекс тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. 
Хусусан, Самарқанд вилояти топонимларини (жой номлари) ўрганиш 
бўйича А.Туропов, Б.Ўринбоев, Т.Раҳматова Ш.Темиров, С.Бўриев, 
Н.Бегалиевлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Уларнинг 
тадқиқотларида Самарқанд вилояти топонимикаси бир бутун ҳудудий тизим 
сифатида ўрганилган бўлиб, бироқ, вилоят географик номларининг табиий 
географик ички ҳудудий тафовутлари ва уларга таъсир этувчи омиллар, 
вилоятни топонимик гуруҳлаштириш ва уларни муҳофаза қилиш мақсадида 
миллий электрон база яратилмаган. Тадқиқотчи Ш.Валиеванинг мазкур 
диссертация иши Самарқанд вилояти жой номлари шаклланиши ва 
тарқалишининг табиий-географик асосларини тадқиқ этишга бағишланган.
Авторефератда қайд этилишича, диссертациянинг “Самарқанд вилояти 
жой номларини табиий-географик хусусиятлари тадқиқ этишнинг назарий ва 
методологик асослари” деб номланган биринчи бобида Самарқанд вилояти 
жой номларини тадқиқ этишнинг назарий асослари ва ривожланиш тарихи 
ҳамда жой номларини таснифлаш масалалари ёритилган, шунингдек, 
Самарқанд вилояти географик жой номлари ландшафтини ўзида акс 
эттирувчи топонимик денотати таҳлил қилинган.
Диссертациянинг “Самарқанд вилояти географик жой номларини 
табиий хусусиятлари тавсифи билан боғлиқ гуруҳлар” деб номланган 
иккинчи бобида эса тадқиқотчи томонидан Самарқанд вилоятида мавжуд 
бўлган оронимлар, гидронимларнинг лексик-семантик ва топотерминологик 
таркиби, ундаги ҳудудий тафовутлари ўрганилган.
Диссертациянинг “Самарқанд вилояти географик жой номларни 
муҳофаза қилиш ва катологлаштириш” деб номланган учинчи бобида 
вилоятдаги географик жой номларини катологлаштиришнинг анъанавий 
шакллари, уларнинг электрон муҳофаза қилиш масалалари ўрганилган. 
Тадқиқотчи Валиева Шахноза Исломовнанинг қуйидаги илмий 
натижалари амалий аҳамияти билан ажралиб туради: 
-Самарқанд вилоятида тарихан шаклланган ва ўзгариб келаётган жой 
номларини мажмуаси ҳудудий топонимик тизим сифатида қабул қилинган.  

Download 199.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling