Шароф Рашидов номидаги
Download 157.5 Kb.
|
2-Кенгаш материаллари,оргинал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кенгаш қарори
- Интеллеcт”(интеллегт)
Қарор қилади:
1 “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПК – 6300 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси ва филиал олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида”,- ги СамДУ Ургут филиали ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи П.Қаҳҳоров ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Филиалда талабаларнинг Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида филиалда маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги вазифалар устивор вазифа сифатида белгилансин. 3. Филиал талалабалари орасида турли ижодий ва касбий тадбирларни сифатли ва мазмунли ўтказиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш СамДУ Ургут филиали ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи П.Қаҳҳоров зиммасига юклатилсин. Кенгаш кун тартибидаги иккинчи масала “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсияси ҳамда таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларида белгиланган вазифалар ижроси: ютуқлар, муаммолар, камчиликлар”,- юзасидан СамДУ ургут филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ,доц.Ш.Бердиев маърузаси тингланди.У ўз сўзи давомида Олий таълим тизимининг ривожланиши Консепцияси белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга асосланади. Қуйидагилар олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ҳисобланади: мамлакатни модернизатсия қилиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш; олий таълим билан қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш; соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, жаҳон миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш. Узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади: олий таълим қамровини кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш; таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш; олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш; маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш; юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб этиш; олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш; олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш; коррупсияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш; олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясида белгиланган вазифалар ижросини босқичмақ-босқич таъминлаш ҳамда Самарқанд давлат университетининг илмий-технологик ва ижтимоий ривожлантириш, рақобатбардош илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш, флагман олий таълим муассасаси даражасига олиб чиқиш мақсадида СамДУни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди ва университет таркибида Ургут филиали ташкил этилди. Асосий вазифалардан бири сифатида педагогик йўналишларда кадрлар тайёрлаш сифатига эътиборни кучайтириш, педагогик таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, мазкур йўналишда таҳсил олаётган талабаларда таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудлардаги барча умумтаълим мактабларига хорижий тилларни ўзлаштирган, юқори малакали профессионал педагог кадрларни етказиб бериш белгиланди. Ўқув режаларда мустақил таълим соатлари улуши оширилди, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ўқув жараёнида компетенсияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтиришга қаратилди. Талабалар билимини баҳолаш тизими технологияларини такомиллаштириб бориш ва холисоналигини таъминлаш мақсадида талаба олиши керак бўлган балнинг 50% ни мустақил таълимдан, қолган 50% ни якуний назоратдан олиши ўқув дастурларига киритилди. Баҳолашда фан ўқитувчисининг бевосита алоқасиз шаклларини жорий қиламиз. Консепсиянинг яна бир банди таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш деб номланган бўлиб бу банд бўйича СамДУ Ургут филиалида қўйидаги ишлар амалга оширилди. ҲЕМИС тизимига барча 12 та йўналиш бўйича ўқув режалар, фан дастурлари, барча ўқишга қабул қилинган талабалар маълумотлари киритиб чиқилди ва йўналишлар бўйича гуруҳлар шакллантирилди. Кафедра мудирларига логин-пароллар берилди ва улар томонидан ўқув режада мавжуд фанларнинг мавзулари киритилди. Фан ўқитувчилари эса ўзларига бириктирилган фанлардан ресурслар қўйишмоқдалар. Шу ҳақидаги маълумотларни сизларга ҳавола қиламан. Талабаларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида СамДУдан 3600 га яқин ўқув адабиётларининг электрон вариантлари келтирилди. 28 дона фан дастурларининг асосий адабиётларида келтирилган китобларни олиб келдик. Ҳозирги кунда СамДУ Ургут филиали электрон телеграмм канали кутубхонаси очилди унга филиал талабалари обуна қилинди. Қабул қилинган талабаларни 510 нафар десак бизга 85 та асосий ёки қўшимча адабиёт керак бўлади. Электрон таълим ресурслари яратилишини жадаллаштиришимиз, хорижий электрон таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил этишимиз, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб боришимиз керак. Электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда ҚР-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратишимиз керак бўлади. Ўқув услубий мажмуаларга тўхталадиган бўлсак, шу кунга қадар 16 дона (Б.Мардиев, Б.Азизқулов, Н.Жалилова) ўқув услубий мажмуани тасдиқланди.Ўқув режаларни кредит модул талаблари асосида тайёрлланди.Бакалвариятнинг барча йўналишлари: Мактабгача таълим, Бошланғич таълим, Кимё, Биология, Математика ва информатика, Ўзбек тили ва адабиёти, Ўзга тилли гуруҳларда рус тили, Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили), Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Банк иши ва аудит, Бизнесни бошқариш, Aхборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналишларига мос равишда ўқув режалар ишлаб чиқилади. Ушбу ўқув йилида филиал ўқув жараёнида яна бир инновацион ёндашув, ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасалар билан биргаликда ташкил этишни йўлга қўйиш тартиби ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқариш корхоналари базасида кафедралар филиаллари ташкил этилади ва шунингдек, амалий машғулотларни ишлаб чиқариш корхоналари базасида ўтказишда корхоналарнинг етук ходимлари ҳам жалб маслалари ҳал этилди ва тегишли шартномалар имзонланди. Иккинчи маслала юзасидан филиал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доц.Ш.Бердиевнинг“ Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш конспцияси ҳамда таълим тизимини кўрсаткичларда белгиланган вазифалар ижроси,ютуқлар муаммолар ва ечимлар,-маъруси бўйича ахбороти,маъруза юзасидан Кенгаш қуйидагича қарор қилинди. Кенгаш қарори 1.Филиал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доц.Ш.Бердиевнинг” Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш конспцияси ҳамда таълим тизимини кўрсаткичларда белгиланган вазифалар ижроси,ютуқлар муаммолар ва ечимлар”,- маърузаси ижро учун қабул қилинсин. 2.Факультет деканлари ва кафедра мудирлари зиммасига: 2.1 Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш; 2.2 олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш; 2.3. олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш; 2.4. олий таълим тизимининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро миқёсда танилиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш; 2.5.Талабаларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида СамДУдан 3600 га яқин ўқув адабиётларининг электрон вариантлари самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, очилган электрон телеграмм канали кутубхонаси сифатли ишлашини таъминлаш; 2.6.Яратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хорижий электрон таълим ресурсларини таржима қилиш ишларини ташкил этиш, таълим жараёнида электрон ресурслар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш ва электрон ўқув адабиётлар яратиш, уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш мақсадида кутубхоналарда ҚР-код ёрдамида электрон ресурслар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш вазифалари юклатилсин. 3.Ушбу қарорнинг бажарилишини назоратни ўз зимамда қолдираман, ижросини назорат қилиш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда кафедра мудирлари зиммасига юклатилсин. 3.Филиалда олиб борилаётган илмий - тақиқот ишларининг кафедралар бўйича ҳолати,унга маблағ жалб этиш(Республика грантларига қатнашиш) тўғрисида. Кафедра мудирлари: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ургут филиали Мактабгача таълим ва педагогика кафедраси мудири доц.Б.Мардиев сўз олиб, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ургут филиали “Мактабгача таълим ва педагогика” кафедрасида профессор-ўқитувчилар таркиби 8,75 штат бирлигидан иборат.Шундан асосий штатда 5нафари 4,5 штатда,2 нафари 0,25 штатда ўриндошлик асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.Вакант соатлар 3,75 штатни ташкил этади. 2022-2023 ўқув йили бўйича кафедрамизда умумий ўқув юклама соатлари 6686 соат бўлиб,ўқув бўлими томониодан тузилган дарслар жадвали асосида дарс машғулотлари ўтилиб келинмоқда. Кафедрамизда янги ўқув йили давомида қўйидаги илмий-услубий ишлар режалаштирилган: 3та ўқув қўлланма, 5та ўқув услубий қўлланмалар тайёрлаш ва нашр эттириш; Кафедрамизда ўтиладиган барча фанлардан ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш. Кафедра филиал иш бошлаган кундан бошлаб,илмий тадқиқот ишларига алоҳида эътибор билан қараб келмрқда. Кафедрамизнинг ёш профессор ўқитувчиларидан 5 нафари ўз мутахассисликлари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқдалар. Филиал талабалари учун кафедрамизда 2 та илмий тўгарак шакллантирилди. “Интеллеcт”(интеллегт) тўгарак раҳбари ўқитувчи Ф.Соттаров ҳамда “Жисмоний тарбиячи” тўгарак раҳбари ўқитувчи А.Ашуровлар белгиланган. Тўгарак иш режалари тузилиб тасдиқланган.Ҳозирги кунда илмий тўгаракларга талабалар жалб қилиниб, илмий раҳбарларга бириктирилмоқда.Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул этиб ўқитувчи Х.Сайфуллаев тайинланган. “Бизнесни бошқариш ва табиий фанлар” кафедраси мудири Б.Азизқулов сўз олиб, филиалининг “Бизнесни бошқариш ва табиий фанлар” кафедрасида профессор-ўқитувчилар таркиби 7 штат бирлигидан иборат бўлиб, шундан асосий 6 нафар, яъни 5,25 штатда, 1 нафар 0,5 штат ва 4 нафари 0,25 штат бирлигида фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедрада 27.10.2022 йил ҳолатига кўра 0,25 штат бирлиги вакант ҳисобида турибди . Кафедрада 2022-2023 ўқув йили бўйича умумий юклама соати 5836 соат бўлиб, профессор-ўқитувчилари томонидан бакалавриат йўналишлари кесимида жами 35 та фандан талабаларга маъруза, амалий, семинар ва лабаратория машғулотлари машғулотлари ўтиб келинмоқда. Кафедрада мавжуд фанлардан электрон ўқув-услубий таъминоти 95 фоиз мавжуд бўлиб, шундан ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланган ҳолати ўртача 85 фоизни ташкил этмоқда. Шундан, услубий таъминот билан таъминланмаганлиги асосан вакант соатидаги фанлар ҳисобланади . Кафедра томнидан ўқув йили давомида қуйидаги илмий-услубий ишларни бажариш режалаштирилган: “Вақт меъёри” нинг 18-нчи бандига мувофиқ Кафедрада келгусида 1 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 3 та услубий қўлланмаларни тайёрлаш ва уларни чоп этиш ва режадан ташқари “Вақт меъёрининг” 23-бандига кўра барча фанлардан ўқув – услубий мажмуасини ишлаб чиқиш ва фанларнинг электрон модуль папкасини яратиш. Талабаларнинг илмий иқтидлорларини ривожлантириш мақсадида,“Бизнесни бошқариш ва табиий фанлар” кафедрасиг 2022-2023 ўқув йилида фаолият юритадиган “Ёш дастурчи” ва “Ёш иқтисодчилар” тўгаракларининг иш режаси тасдиқланган.
Download 157.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling