Қўшаров Зохид Келдиёрович томонидан “Қшлоқ хўжалигида гўшт ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги” мавзусида тайёрланган ва


Download 14.58 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi14.58 Kb.
#1819141
Bog'liq
Такриз Менеж ус қўлл Турсунхаджаев


“Иқтисодиёт” кафедраси мудири А.Б.Гафуров томонидан тайёрланган “Менежмент” фанидан услубий қўлланмасига
Т А Қ Р И З
Миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви чуқурлашаётган шароитда иқтисодий субъектлар миссияси ва мақсадларига эришишни таъминлаш замонавий фан ютуқларини, шу жумладан бошқарувнинг илғор технологияларини кенг қўллашни тақозо этади. Бу эса олий иқтисодий таълим йўналишларида тайёрланаётган кадрларни маълум иқтисодий тизимнинг бошқарув қонуниятларини илмий билишни ва амалиётда бошқарув воситаларидан фойдаланиш савиясига эга бўлишни талаб этади. “Менежмент” фани талабаларга ана шу воситаларни ўргатишга мўлжалланган.
“Менежмент” фани олий ўқув юртлари талабаларининг иқтисодий билим, тафаккури ва кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли “Менежмент” фанини мунтазам ўқиб, ўрганиб бориш лозим бўлади.
Муаллиф А.Б.Гафуров мазкур услубий қўлланмада берилган амалий масалалар, тест топшириқлари, мантиқий саволлар ёрдамида талабаларда бошқарувнинг замонавий кўникмаларини шакллантиришни мақсад қилгани равшан. Бундан ташқари, амалий машғулотлар тартиби ва мазмуни академик гуруҳларда ўқув жараёнига мўлжалланган ҳолда ташкил этилган. Амалий машғулотларни замонавий педагогик технологиялар билан ташкил этилиши, янги маълумот ва манбалардан фойдаланганлиги қўлланманинг сифатини янада оширади.
Ушбу услубий қўлланма педагогик, услубий жиҳатдан изчил ёзилган бўлиб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ҳамда мутахассисларга ўрганиш учун тавсия этилаётганлиги қувонарлидир.
Қўлланма юқори савияда ёзилган, ҳозирги замон талабига жавоб беради ва чоп этишга тавсия этилади.


ALFRAGANUS университети
Иқтисодиёт” кафедраси
профессори, и.ф.д. М.И.Турсунхаджаев
Download 14.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling