O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI
JIZZAX POLITEXNIKA INSTITUTI
«Sirtqi» факультети
«EE» кафедраси
« Соха иқтисодиёти ва менежмент » фани бўйича
“Корхонада айланма маблағлар самарадорлиги” мавзусига бажарилган
КЕЙС-СТАДИ
топшириғи
ЖИЗЗАХ- 2023
КЕЙС:“ Корхонада айланма маблағлар самарадорлиги”
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
1.Фаннинг номи: “Соха иқтисодиёти ва менежмент”
2.Мавзунинг номи: “Корхонада айланма маблағлар самарадорлиги”
3.Ушбу кейснинг мақсади: Иқтисодиётни модеринизациялаш шароитида корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш ва сотиш ҳажмини таҳлил қилиш, хўжалик юритишнинг бозор шароитларида иқтисодиёт субъектининг маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлар таҳлилини бошқариш бўйича мақсадли қарор қабул қилиш тадбирларни ишлаб чиқиш.
4.Кейс қуйидаги ўқув натижаларга эришиш имконини беради:
корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қиладилар;
хизмат кўрсатиш ва сотиш ҳажмини таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантирадилар;
маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлар таҳлилини бошқариш бўйича мақсадли қарор қабул қилишни биладилар;
корхона харажатларини бошқариш бўйича мақсадли тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини ўзлаштирадилар.
Ушбу кейсни мувафақиятли ечиш учун талабалар корхонанинг иқтисодий кўрсаткичларининг иқтисодий моҳиятини, харажат турларини, харажатларни камайтиришни бошқариш ҳақидаги билимларга эга бўлишлари керак.
5.Кейс тури: сюжетли
6.Кейс ҳажми: ўрта ҳажмли
7.Кейснинг объекти: «Каттақурғон дон махсулотлари» АЖ кейс объекти бўлиб, у масулияти чекланган жамият шаклида рўйхатдан ўтказилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |