Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Музликларнинг гляцио-гидрологик кўрсаткичлари
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
3.3. Музликларнинг гляцио-гидрологик кўрсаткичлари
ва уларни аниқлаш усуллари Ўрта Осиё тоғ дарёларининг тўйинишида музликларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу туфайли, дарёлар ҳавзаларидаги музликларни ҳар томонлама ўрганиш, айниқса, уларнинг гляцио-гидрологик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда улардан тегишли илмий ва амалий хулосалар чиқариш дарёларнинг 51 сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу масалани республикамизнинг Самарқанд, Навоий, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларини сув билан таъминлайдиган Зарафшон дарёси ҳавзаси музликлари мисолида кўриб чиқиш янада долзарбдир. Зарафшон дарёси ҳавзаси музликларини ўрганиш масалаларига оид, юқорида қайд этиб ўтилган, тадқиқотларда ҳавзадаги музликларга умумий тавсиф берилган, музликлар катологлари тузилган, улар асосида музликларнинг тоғ тизмалари бўйича жойлашиш қонуниятлари ва бошқа қатор муаммолар ўрганилган. Бироқ, уларда, А.С. Шетинниковнинг ўтган XX асрнинг охирги чорагида эълон қилинган тадқиқотлари 205-207 ни ҳисобга олмаганда, Зарафшон ҳавзаси музликларининг гляцио-гидрологик кўрсаткичларини аниқлаш масалалари тегишли адабиётларда деярли ёритилмаган. Монографиянинг ушбу кичик қисмининг асосий мақсади музликларнинг гляциологик ва гидрологик кўрсаткичларини ҳисоблаш усулларини Зарафшон дарёси ҳавзаси музликлари мисолида кўриб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун Зарафшон ва унинг ирмоқлари ҳавзаларида жойлашган музликлар сони, улар эгаллаган майдонлар, музликларнинг жойлашиш баландлиги ҳақидаги маълумотлар “Музликлар каталоги” ҳамда А.С. Щетинников монографияларидан 205-207 олинди. Таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилганидек, Зарафшон дарёси ҳавзасидаги музликлар сони, улар эгаллаган майдон, музликларнинг ҳажми ва бошқалар ҳақида А.С. Щетинников монографияларида келтирилган маълумотлар 1980 йилгача бўлган вазиятни ифодалайди 228 . Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг умумий майдони 17710 км 2 ни ташкил этади. Бу майдонда ҳосил бўладиган ўртача кўп йиллик йиғинди сув сарфи 190 м 3 /сек ёки йиллик оқим ҳажми 5993 млн. м 3 га тенг. Бу рақамларга асосланадиган бўлсак, Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг ўртача кўп йиллик оқим модули 10,7 л/сек км 2 га тенг бўлади 201-202 . Дарё 52 оқими ушбу миқдорий кўрсаткичларининг ҳосил бўлишида унинг ҳавзасидаги тоғ музликларининг алоҳида ҳиссаси бор. Шу туфайли, қуйида дастлаб, тўпланган маълумотлар асосида, Зарафшон дарёси ҳавзасидаги ҳозирги замон тоғ музликларига қисқача тавсиф берамиз. Маълумки, географик адабиётларда Туркистон, Зарафшон ва Олой тоғ тизмалари туташган жой, юқорида қайд этилганидек, “Мастчоҳ тоғ тугуни” (баъзиларида “Кўксув тоғ тугуни”), гляциологик адабиётларда эса “Мастчоҳ музланиш тугуни” деб номланади. Ушбу тугуннинг Туркистон тизмасининг жанубий ҳамда Зарафшон тизмасининг шимолий ёнбағрлари туташган ерида жуда йирик ҳисобланган Зарафшон музликлар тизими жойлашган бўлиб, ушбу музлик ўзагининг майдони 21,86 км 2 га тенг. Мазкур тизимдан тармоқланиб кетган Россинч (17,8 км 2 ), Преображенский (20,58 км 2 ), Йўлдош (10,12 км 2 ), Фарахнов (19,77 км 2 ), Толстой (17,3 км 2 ), Мирамин (13,76 км 2 ), Шоҳисафед (14,11 км 2 ) кабилар ҳам йирик тоғ музликлари қаторига киради 114, 75, 109, 95, 205, 228 . Ушбу йирик тоғ музликларидан Зарафшоннинг бош ўнг ирмоғи ҳисобланган Мастчоҳдарёнинг Туро, Самжон, Мадрушкент, Ҳудгиф, Оббурдон каби ирмоқлари бошланади. Гидрология фани амалиётида дарёларнинг, жумладан, Зарафшон дарёси ҳавзасининг музланиш даражаси, ҳавзадаги музликларнинг музлик коэффициентлари, музликнинг умумий майдонига нисбатан тўйиниш областининг ҳиссаси (улуши), музликларнинг дарёлар йиллик оқимига қўшган ҳиссалари, музликлардаги сув заҳираси, музликлар массаси ва уларнинг тўлиқ алмашиниши учун кетган вақт, йилнинг иссиқ даври, яъни май-сентябрь ойлари давомида дарёларда ҳосил бўлган оқимга музликларнинг қўшган ҳиссалари каби гляциологик ва гидрологик кўрсаткичларни аниқлаш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ушбу йўналишдаги тадқиқотларнинг илмий аҳамияти дарёлар ҳавзаларида мавжуд бўлган музликларнинг гляцио-гидрологик кўрсаткичларининг ўзгариш қонуниятларини аниқлашда акс этадиган бўлса, уларнинг амалий аҳамияти эса музликлардан тўйинадиган дарёлар сув ресурсларидан фойдаланиш 53 самарадорлигини оширишда намоён бўлади. Юқорида санаб ўтилган гляцио-гидрологик кўрсаткичларни сонли қийматларда ифодалаш учун қуйидаги миқдорий катталикларни билиш талаб этилади: дарёнинг сув тўплаш (ҳавза) майдони (F ҳ , км 2 ); ҳавзадаги музликларнинг йиғинди майдони – музланиш майдони (F м , км 2 ); музликнинг тўйиниш (F мто ) ва абляция (F мао ) областлари майдонлари, музликнинг умумий майдони (F мум ), дарёнинг ўртача кўп йиллик оқим ҳажми (W й , м 3 ёки км 3 ); музлик ҳажми (V м , м 3 ёки км 3 ); музликдаги сув ҳажми (V мс , м 3 ёки км 3 ); музликларнинг эришидан ҳосил бўлган оқим ҳажми (W м , м 3 ёки км 3 ); май- сентябрь ойларидаги оқим ҳажми (W V-IX , м 3 ёки км 3 ) ва бошқалар. Дарёнинг сув тўплаш майдони (F ҳ ) ва унда музликлар эгаллаган майдон (F м ) маълум бўлса, ҳавзанинг нисбий музланишини ифодалайдиган музланиш коэффициенти (К м ) қуйидагича аниқланади: 100 х F F м К м % . Музликнинг тўйиниш (F мто ) ва сарфланиш, яъни абляция (F мао ) областлари эгаллаган майдонларининг нисбати музлик коэффициенти (К Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling