Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
-боб бўйича асосий хулосалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
3-боб бўйича асосий хулосалар:
1. Зарафшон дарёси ҳавзасида музликлар сонининг кўплиги бўйича Ҳисор (172 та) ҳамда Зарафшон (123 та) тизмаларининг шимолий 56 ёнбағирлари ажралиб туради. Музликларнинг умумий майдони бўйича эса Туркистон тизмасининг жанубий ёнбағирлари энг катта қийматга эга (271,1 км 2 ). Ҳавзадаги барча тоғ тизмаларида 3400 метрдан бошлаб, 4400 метргача бўлган баландликларда музликлар майдони ортиб боради. Ушбу ҳолат мазкур баландликларда тоғ музликларининг сақланиб қолиши учун қулай рельеф ва иқлим шароитларининг мавжудлиги билан изоҳланади; 2. Мастчоҳдарё ҳавзаси бошқа дарёлар ҳавзаларидан музликлар сонининг кўплиги (587 та) ва улар эгаллаган майдонларнинг катталиги (479,21 км 2 ) билан алоҳида ажралиб туради. Ундан кейинги ўринни Фандарё (133,29 км 2 ) ҳавзаси эгаллайди; 3. Зарафшон ҳавзасида музланиш коэффициентининг энг катта қиймати (К м = 10,3) Мастчоҳдарёга тегишлидир. Шунга мос равишда, унинг ҳавзасидаги музликларнинг умумий ҳажми 27,8256 км 3 ни, улардаги сув заҳиралари миқдори эса 25,043 км 3 ни ташкил этади; 4. Мастчоҳдарёнинг йилнинг иссиқ даври, яъни май-сентябрь ойларида ҳосил бўладиган ўртача кўп йиллик оқими ҳажми 2,234 км 3 ни, унга музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувларнинг қўшган ҳиссаси эса 40,8% ни ташкил этади. Бу миқдорий кўрсаткич Яғнобдарёда 15,4%, Фандарёда 19,2%, Зарафшон (Дупули) да эса 33,6% га тенг; 5. Алоҳида қайд этиш лозимки, охирги йилларда рўй бераётган глобал миқёсдаги иқлим илиши Зарафшон ҳавзасидаги музликларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шу ҳолатни ҳисобга олсак, келажакда, юқорида келтирилган маълумотларга аниқлик киритиш лозим бўлади. 57 4-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИНИНГ ТАБИИЙ ГИДРОГРАФИК ТАРМОҚЛАРИ Зарафшон дарёси Амударё ва Сирдарё ҳавзалари ўртасида жойлашган бўлиб, сувлилик даражаси жиҳатидан улардан анча кичик бўлишига қарамасдан, Ўрта Осиёдаги йирик дарёлардан бири ҳисобланади. Дарёнинг ушбу мақоми Зарафшон воҳасида аҳолининг зич жойлашганлигида, шунингдек, мустақил ватанимиз Ўзбекистон ҳамда қўшни Тожикистон республикалари халқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ривожланишида Зарафшоннинг аҳамияти беқиёс эканлигида акс этади. Ушбу бобда асосий эътибор Зарафшон дарёси ҳавзасининг табиий гидрографик тармоқлари, жумладан, дарёлари, сойлари ва кўллари тавсифига қаратилади. Download 4.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling