Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Ҳавзанинг тоғли қисми табиий гидрографик тармоқлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   100
Bog'liq
pdf

4.2. Ҳавзанинг тоғли қисми табиий гидрографик тармоқлари 
 
Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг табиий гидрографик 
тармоқлари шу ҳудудда нисбатан зич жойлашган дарёлар, сойлардан ҳамда, 
асосан, морена ва қулама келиб чиқишли кўллардан иборатдир. Қуйида 
уларнинг ҳар бири устида алоҳида тўхталиб ўтамиз. 
4.2.1. Дарёлари ва сойлари 
 
Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисми гидрографик тармоқлари Зарафшон 
дарёси ва унинг ирмоқларидан ташкил топган. Юқорида қайд этилганидек, 
Зарафшон дарёси Кўксув (Мастчоҳ) тоғ тугунида жойлашган Зарафшон 
музлигидан бошланиб, Амударёга 20 км етмасдан, Сандиқли ва Эшакчи 
қумлари орасига сингиб кетади. Шу масофада унинг узунлиги 877 км, 
ҳавзасининг майдони 41860 км
2
дир. Лекин, шундан фақат 17710 км
2
бўлган 
тоғли қисмидагина оқим ҳосил бўлади. Ушбу рақамда жуда оз миқдорда 
оқим ҳосил бўладиган Зиёвиддин-Зирабулоқ тоғлари ҳисобга олинмаган. 
Таниқли гидролог олимлар В.Л. Шульц ва Р. Машраповларнинг биргаликда 
амалга оширган ҳисоблашларига кўра, Зарафшон ҳавзасининг юқорида қайд 
этилган майдонида ҳосил бўладиган ўртача йиллик йиғинди сув сарфи 190 
м
3
/с атрофида ёки 5985 млн. м
3
оқим ҳажмига тенг бўлади [201, 202].
Зарафшон дарёси ўзининг юқори оқимида Зарафшон музлигидан 


60 
Мастчоҳдарё номи билан бошланади. Мастчоҳдарё Айний қишлоғи яқинида 
чап томондан оқиб келадиган Фандарё билан қўшилгач, дарё Зарафшон 
номини олади. Зарафшон дарёси тоғли қисмида 200 га яқин ирмоқларни 
қўшиб олади. Бу ирмоқлар орасида энг йириклари Мастчоҳдарё ҳамда чапдан 
кўшилувчи Фандарё, Киштутдарё ва Мағиёндарёлардир. Зарафшон 
дарёсининг Панжикент шаҳридан ўтгандан кейин биронта ҳам доимий 
оқадиган ирмоғи йўқ
(4.2-жадвал).
4.2-жадвал 
Зарафшон дарёсининг тоғли қисмидаги йирик ирмоқлари 
ва уларнинг асосий гидрографик кўрсаткичлари 
Т/р 
Дарё - кузатиш жойи 
Ирмоқ 
тартиби 
L,
км 
F,
км
2
H
ўрт 
,
м 
Q,
м
3
/с 
М,
л/с

км
2

Зарафшон – Дупули к. 

877 10200 3100 152 
14,9 

Мастчоҳдарё – Дехауз қ. 
1.1а 
200 
780 
3820 33,4 
42,8 

Мастчоҳдарё – Фандарё қ. 
1.1б 
200 
4650 3350 79,5 
17,1 

Сурхат – қуйилиши
1.1.1 
20 
104 
3120 0,85 
8,2 

Засунтака – Засун қ. 
1.1.2 
14 
34,7 
2770 0,26 
7,5 

Фандарё – қуйилиши
1.2. 
24,5 
3230 3270 62,7 
19,4 

Яғнобдарё – Такфон қ. 
1.2.1 
120 
1490 3350 31,9 
21,4 

Дижикруд – қуйилиши
1.2.1.1 
17 
112 
3180 1,94 
17,3 

Пшанза – қуйилиши
1.2.1.2 
9,2 
79,2 
3220 0,70 
8,8 
10 Искандардарё – бошл. 
1.2.2 
20 
760 
3520 19,0 
25,0 
11 Хозармеч – Летовка қ. 
1.2.2.1 
16 
170 
3660 4,07 23,,9 
12 Саритоғ – қуйилиши
1.2.2.2 
35 
537 
3480 13,8 
25,7 
13 Серима – қуйилиши
1.2.2.3 
7,1 
23,9 
3400 0,33 
13,8 
14 Пасруддарё – Пинион қ. 
1.2.3 
30 
340 
3250 4,85 
14,3 
15 Киштутдарё – Зерифшор қ.
1.3 
53 
792 
3010 7,32 
9,25 
16 Дарёуреч – Кўлёли қ. 
1.3.1 
24 
162 
2880 1,27 
7,83 
17 Сариқўтонсой – Ёри қ. 
1.4 
18 
51,8 
2090 0,50 
9,65 
18 Мағиёндарё – Сужина қ. 
1.5 
67 
1100 2660 8,35 
7,60 
Изиҳ: 1. – бош дарё; 1.1 – 1.5 – бош дарёнинг биринчи тартибли 
ирмоқлари; 1.1.1 – 1.3.1 – иккинчи тартибли ирмоқлар; 1.2.1.1 – 1.2.2.3 -
учинчи тартибли ирмоқлар; L – дарёнинг узунлиги; F - сув тўплаш майдони; 
H
ўрт
- ўртача баландлиги; Q – ўртача йиллик сув сарфи; М - оқим модули. 


61 
Зарафшонда тўлинсув даври апрел-сентябрь ойларида кузатилади. Бу 
даврда дарё йиллик оқимининг 80-85% қисми оқиб ўтади. Дарё оқимининг 
қолган қисми кузги-қишки (октябрь-март) кам сувли даврга тўғри келади. 
Ёзда, аниқроғи, июль-август ойларида дарёда сув энг кўп бўлади. 
Зарафшоннинг энг йирик биринчи тартибли ирмоқлари Мастчоҳдарё, 
Фандарё, Киштутдарё ва Мағиёндарёлардир. Қуйида уларнинг ҳар бири 
устида алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling