Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


-боб бўйича асосий хулосалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100
Bog'liq
pdf

4-боб бўйича асосий хулосалар:
 
1. Зарафшон дарёси ҳавзасининг табиий гидрографик тармоқлари, 
ҳудуднинг орографик белгиларини ҳисобга олган ҳолда, икки қисмга, яъни 
тоғли ва текислик қисмларига ажратилган ҳолда ўрганилди. Ҳавзанинг тоғли 
қисми қўшни Тожикистон Республикасида жойлашган бўлса, текислик қисми 
мустақил Республикамиз – Ўзбекистон сарҳадларига тегишлидир


73 
2. Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг табиий гидрографик 
тармоқлари нисбатан зич жойлашган дарёлар, сойлардан ҳамда морена ва 
қулама келиб чиқишли кўллардан иборатдир. Ушбу ҳудудда умумий 
майдони 8,78 км
2
га тенг бўлган 66 та кўл ҳисобга олинган; 
3. Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон, яъни Ўрта Зарафшон 
қисмидаги дарёлар ва сойлар 2064 та бўлиб, шундан 1941 тасининг узунлиги 
10 км дан кичикдир.
4. Ўрта Зарафшонда узунлиги 10-15 км оралиқдаги сойлар сони 60 та,
16-30 км оралиқда - 40 та, 31-50 км оралиқда - 19 та, 51-75 км оралиқда эса 1 
та ва узунлиги 75 км дан катта бўлган сойлар сони учтани ташкил этади; 
5. Ушбу ҳудудда сув тўплаш майдони 25 км

дан кичик бўлган сойлар 3 
та, 26-50 км
2
оралиғида - 7 та, 51-100 км
2
оралиғида - 3 та, 101-250 км
2
оралиғида - 5 та, 251-500 км
2
оралиғида - 4 та, 501-1000 км
2
оралиғида - 1 та 
ва 1000 км
2
дан катта майдонли сойлар сони эса 2 тага тенг. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


74 
5-боб. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИНИНГ АНТРОПОГЕН 
ГИДРОГРАФИК ТАРМОҚЛАРИ 
Зарафшон дарёси сувидан жуда қадимдан инсон манфаатлари йўлида, 
асосан суғорма деҳқончиликда, кенг фойдаланиб келинмоқда. Академиклар 
Я.Ғ. Ғуломов 

69

ва А. Муҳаммаджонов 

126

ларнинг маълумотларига кўра, 
милоддан аввалги икки мингинчи йиллардан бошлаб, шу кунларга қадар, 
Зарафшон дарёси ва унинг ирмоқларидан юзлаб катта-кичик каналлар ҳамда 
ариқлар қазиб чиқарилган. Улар ҳозирги кунда, биргаликда қўшилиб, 
ҳавзанинг антропоген гидрографик тармоқларини шакллантирган.
Маълум бир дарё ҳавзасида инсон қўли билан бунёд этилган сув 
омборлари, каналлар, ариқлар, коллектор-зовурлар ва улардан тўйинадиган 
кўллар биргаликда антропоген гидрографик тармоқларни ҳосил қилади. 
Ушбу ишдаги асосий вазифалардан яна бири Зарафшон дарёси 
ҳавзасининг антропоген гидрографик тармоқлари, яъни сув омборлари
каналлари, коллектор-зовурлари ва кўлларларини гидрографик нуқтаи 
назардан ўрганиш ва имконият даражасида уларнинг гидроморфологик 
кўрсаткичларини баҳолашдан иборатдир. Қуйида, дастлаб, Зарафшон 
воҳасида қадимда бунёд этилган сув иншоотлари ҳақида қисқача тарихий 
маълумотлар келтирилиб, сўнг воҳада ҳозирги кунда мавжуд бўлган 
антропоген гидрографик тармоқларга умумий тавсиф берилади. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling