Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Зарафшон ҳавзаси антропоген гидрографик тармоқлари


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   100
Bog'liq
pdf

5.1. Зарафшон ҳавзаси антропоген гидрографик тармоқлари
тарихига оид қисқача маълумот 
 
 
Тарихий манбаларда келтирилишича, 3арафшон воҳасида милоддан 
аввалги II минг йиллик ва I минг йиллик бошларида яшаган ўтроқ аҳоли 
3арафшондан ариқлар орқали сув чиқариб, деҳқончилик қилганлар. Янги 
эранинг I-IV асрларида 3арафшондан сув оладиган Дарғом, Қалқонота, 
Шаҳруд, Ромитан каби йирик каналлар, Санги-Салоҳ, Катта Беглик, Дамдарё 
каби ариқлар қазилган 

126

.
3арафшон дарёсидан қадимги Варақсар (ҳозирги Равотхўжа) қишлоғи 


75 
яқинида, араблар бу ерларга кириб келиши (712 йил) дан анча олдин, 
қурилган тўғондан учта ариқ чиқарилган. Энг шимолдагиси Дарғом ариғи, 
қолган иккитаси темурийлар даврида Аббос ва Қораунас деб аталган, 
кейинчалик улар Янгиариқ ва Қозонариқ номларини олган. Бу ариқлардан 
Самарқанднинг шимоли ва жанубидаги ерлар суғорилган. Самарқанд 
шаҳридан шарқдаги ерларга сув келтирувчи Мирзаариқ, Туятортар 
каналларининг V-VI асрларда қазилгани ҳақида маълумотлар бор. Қадимги 
ариқлардан бўлган Нарпай (Наҳрпой) Суғдиёнанинг энг йирик ирригация 
иншооти ҳисобланган. Табиийки, ўша даврларда Самарқанд шаҳри ҳам 
3арафшондан сув ичган. 
Навоий ва Бухоро вилоятларидаги Шофиркон (Шопурком), Харканруд 
(ҳозирги Қалқонруд), Хитраф ёки Говхитфар (ҳозирги Вобкентдарё), Бухоро 
шаҳрини сув билан таъминловчи Рудизар (ҳозирги Шоҳруд) каналлари ҳам 
қадимги сув иншоотларидандир. Улар ҳақидаги маълумотлар Наршахий, 
Истахрий, Муқаддасий асарлари (Х аср) да келтирилади 

216

.
Шу даврларда Зарафшон ҳавзасининг ўрта оқимидаги дарёлар ва сойлар 
тошқин сувларини тўплаб, улардан экинларни суғоришда фойдаланиш 
мақсадида сув омборлари ҳам қурилган. Академик А. Муҳаммаджоновнинг 
ёзишича, ана шундай сув омборларидан бирининг қолдиқлари 1962 йил 
баҳорида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Жам қишлоғи 
(ҳозирги кунда Нуробод тумани ҳудудида) яқинида топилган ва унда 
археологик текшириш ишлари олиб борилган. Бу иншоот аҳоли ўртасида 
“Ғиштбанд” деб аталиб, Зарафшон тоғ тизмаларининг ғарбий этакларидан 
оқиб чиқадиган Омондарёда (Жамсойнинг ирмоғи), XII аср бошларида
Қорахонийлар ҳукумронлиги даврида қурилган 

126


Тўғон девори йўнилган тоғ тошларини махсус қурилиш қоришмаси 
ёрдамида бириктириб бунёд этилган. Тўғон Омондарё водийсининг энг тор 
жойига қурилган бўлиб, баландлиги 9 метр, устки қисмининг узунлиги 24,5 
метр, асосининг узунлиги 10 метр, қалинлиги асосида 9,1 метр, тепа қисмида 
эса 5,5 метрга тенг бўлган. Тўғоннинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида 


76 
деворининг ички томони тик, ташқариси эса зинапоя шаклида қурилган. 
Тўғон деворининг марказий қисмида, ташқарига оқиб чиқадиган сув 
миқдорини бошқариш мақсадида ўрнатилган 5 та қулфаги ҳам бўлган. Сув 
омборининг чуқурлиги 9 метр, узунлиги 700 метр, кенглиги эса тўғон олдида 
25 метр, юқори қисмида 100 метр катталикда бўлган. Қайд этилган 
ўлчамлардаги сув омбори 300 минг м
3
ҳажмдаги сувни тўплашга имкон 
берган . Бу сув билан Жам воҳасида 250-300 га атрофидаги ер суғорилган. 
Юқоридаги каби сув иншоотларининг қурилиши ва улардан амалда 
усталик билан фойдалана билиш аждодларимизнинг ўша даврлардаёқ 
дарёлар ва сойлар гидрологик режими ҳақидаги билимлардан хабардор 
бўлганликларининг ёрқин далилидир. Афсуски, юқорида тилга олинган ва, 
умуман, шу даврда мавжуд бўлган сув иншоотларининг аксарият қисми XIII 
асрнинг биринчи чорагида мўғул босқинчилар томонидан вайрон қилинган. 
Янги ерларни ўзлаштириш ва, айни пайтда, суғориладиган ерларда сув 
тақчиллигига барҳам бериш мақсадида баҳорги тошқин сувларини тўплашга 
имкон берадиган, ўз даврига нисбатан йирик сув омборлари ҳам қурилган. 
Улардан бири XVI асрда Нурота туманининг Оқчоб қишлоғи яқинида, 
Бегларсой дарёсида қурилган Абдуллахонбанди сув омборидир 

126, 216


Академик А. Муҳаммаджоновнинг XVI асрда яшаган тарихчи олим 
Ҳофиз Таниш Ибн Мир Муҳаммад Бухорий қаламига мансуб бўлган 
“Абдулланома. Шарафномайи шоҳий” асарида келтирилган маълумотларга 
асосланиб қуйидагича ёзади. Бухоро хони Абдуллахон (1557-1598 йилларда 
ҳукумронлик қилган) 1582 йилда Шимолий Қозиғистонга қилган ҳарбий 
юришидан қайтиб келаётганда, Нуротага Жўш қишлоғи яқинидаги Оқчоб 
манзили орқали ўтган. Шу вақтда Абдуллахон Оқчоб яқинидан оқиб 
ўтадиган Бегларсойнинг баҳорги тошқин сувларига гувоҳ бўлган ва уларни 
тўплаб, деҳқончиликда фойдаланиш мумкинлигини билиб, Оқчоб дарасига 
катта тўғон қуришни буюрган.
Таъкидлаш лозимки, Абдуллахонбандини қурган XVI аср қурувчилари 
сув омбори учун жой танлашда Бегларсойнинг энг мустаҳкам ва даранинг 


77 
қоя тошли икки бурни торайган жуда қулай қисмини белгилаганлар. Бу эса 
тўғон қурилиши ишларига бош бўлган мутахассисларнинг Бегларсойнинг 
гидрологик режимини ўрганиб, ундан тегишли амалий хулосалар 
чиқарганликларидан далолат беради. 
Ўз даврига нисбатан улкан ҳисобланган тўғон асосининг узунлиги 73 
метр, юқори қисмида 85 метр бўлиб, қалинлиги – асосида 15,3 метр, тепа 
қисмида 4,5 метрга, баландлиги эса 15 метрга тенг бўлган. Тўғон сув 
ташлагич иншоотларининг тузилиши жиҳатидан олдингилардан, масалан, 
Ғиштбанддан кескин фарқ қилган. Иншоотдан сув ўтказиш мақсадида устма-
уст жойлашган иккита қулфакли дарвозадан фойдаланилган. Сув омбори 
тубида тўпланган лойқа чўкмаларни сув билан оқизиб чиқариб юбориш 
мақсадида тўғон тубида махсус қувур ҳам қурилган. Барча дарвоза ва 
қувурлар тошдан ишланган. Тўғон қурилиши натижасида ҳосил бўлган сув 
омборида 1-1,2 млн. м
3
сув тўпланган ва бу сув билан воҳадаги 1-1,2 минг 
гектар ер суғорилган 

126


Кўриниб турибдики, Абдуллахонбанди ўзига хос ҳақиқий муҳандислик 
сув иншооти бўлиб, унда тўғон туби сув ўтказгичлари ҳамда тошқин 
сувларини ўтказиб юборишга мўлжалланган мухсус қурилмалар ҳам бўлган. 
Археологлар, шу жумладан, А. Муҳаммаджоновнинг фикрича, тўғоннинг 
қурилиш услуби ва сифати ҳозиргилардан деярли фарқ қилмайди. 
Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, Зарафшон ҳавзасида, 
айниқса, унинг Ўзбекистон қисмида антропоген гидрографик тармоқлар 
жуда қадимдан шакллана бошлаган. Ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида 
археологлар томонидан аниқланган қадимги сув омборларининг қолдиқлари, 
минг йиллар олдин қурилган ва шу кунгача фаолият кўрсатаётган каналлар, 
ариқлар фикримизнинг ёрқин далилидир. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling