Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


 Ўрта Зарафшондаги кичик дарёлар ва сойлар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   100
Bog'liq
pdf

4.3.2. Ўрта Зарафшондаги кичик дарёлар ва сойлар 
Юқорида баён этилганидек, Зарафшон ҳавзасининг Ўзбекистон 
қисмидаги табиий гидрографик тармоқларнинг асосий қисми Ўрта Зарафшон 
воҳасига тўғри келади. Улар Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмаларининг 
ғарбий тармоқлари ёнбағирларидан оқиб тушадиган кичик дарёлар ва 
сойлардир. Қуйида ана шу дарёлар ва сойларга гидрографик тавсиф берамиз. 
Таъкидлаш лозимки, Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон 
қисмида, аниқроғи Ўрта ва Қуйи Зарафшонда, маҳаллий сув ресурслари 
чекланган. Сув тақчиллиги Ўрта Зарафшонда, айниқса, Нурота тоғларининг 
жанубий ва Зарафшон тизмасининг республикамиз ҳудудидаги шимолий 
ёнбағирларида жойлашган аҳоли пунктлари ва уларга қарашли экинзорларда 
яққол сезилади. Бу эса шу тоғларда шаклланадиган кичик дарёлар ва сойлар 
сувидан янада самарали фойдаланишни йўлга қўйиш учун уларни 
гидрографик нуқтаи назардан махсус ўрганишни талаб этади.
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг табиий гидрографик тармоқлари, юқорида 
қайд этилганидек, Р. Машрапов, А. Раҳматуллаевлар томонидан бажарилган 
изланишларни ҳисобга олмаганда, алоҳида тадқиқот объекти сифатида, 
атрофлича ўрганилмаган. Шу сабабли мазкур ишда Зарафшон дарёси 
ҳавзасининг Ўзбекистон, яъни Ўрта Зарафшон қисмида шаклланадиган 


70 
дарёлари ва сойлари гидрографик нуқтаи-назардан ўрганилди ҳамда 
уларнинг гидроморфометрик кўрсаткичлари аниқланди. Шу мақсадда ишда 
бирламчи материалларнинг асосий манбаи сифатида ҳавзанинг гидрологик 
ўрганилганлиги акс эттирилган стандарт гидрографик маълумотлар тўплами 
– “Гидрологическая изученность” дан фойдаландик 

56

. Ушбу манбада 
келтирилган гидрографик маълумотлар базаси батафсил таҳлил қилиниб, 
натижалар умумлаштирилди (4.5-жадвал).
4.5-жадвал 
Ўрта Зарафшон ҳавзасидаги дарёлар ва сойлар сони,
уларнинг умумий узунликлари
Узунликлар
оралиғи, км 
Дарёлар ва
сойлар сони 
Умумий
узунлиги, км 

10 
1941 
3020 
10-15 
60 
716 
16-20 
20 
353 
21-30 
20 
497 
31-50 
19 
684 
51-75 

66 
75


237 
Узунлиги 
кўрсатилмаган 


Жами 
2064 
5573 
Жадвалдаги узунликлар оралиқларини белгилашда ҳудуднинг ўзига хос 
гидрографик хусусиятлари, аниқроғи, Ўрта Зарафшон дарёлари ва сойлари 
узунликларининг нисбатан кичиклиги эътиборга олинди. Ушбу маълумотлар 
асосида турли узунликлар оралиқлари (L) га тўғри келадиган дарёлар сони 
(N) ни кўрсатувчи диаграмма чизилди.
Жадвалда келтирилганидек, Зарафшон дарёси ҳавзасининг Ўзбекистон 
қисмидаги дарёлар, сойлар ва жилғаларнинг умумий сони 2064 тани ташкил 
этади. Шундан 1941 та сойларнинг узунлиги 10 км дан кичик бўлиб, 
уларнинг ҳиссаси ушбу ҳудудда ҳисобга олинган сойларнинг умумий сонига 
нисбатан 94% га тенг. Сони бўйича ундан кейинги ўринда узунликлари 
10

15 км оралиқдаги кичик дарёлар ва сойлар туради (4.1-расм). 


71 
4.1-расм. Турли узунликлар оралиқларига тўғри 
келадиган дарёлар сони 
Ҳавзада узунлиги 10-15 км оралиқдаги сойларнинг сони 60 та, 16-20 км 
ва 21-30 км оралиқларда 20 тадан, 31-50 км оралиқда - 19 та, 51-75 км 
оралиқда - 1 та ва узунлиги 75 км дан катта бўлган сойлар 3 тани ташкил 
этади. Ҳавзада узунлигининг катталиги бўйича Оқтепасой (77 км), Тўсинсой 
(76 км) ва Қорасув (66 км) бошқа дарёлардан ажралиб туради. Узунлиги 
кўрсатилмаган 9 та сув оқимларини ҳисобга олмаганда, ҳавзадаги қолган 
барча дарёлар ва сойларнинг умумий узунлиги 5573 км га тенг (4.1-жадвал). 
Гидрографик тадқиқотларда турли узунликлар оралиқларига тўғри 
келадиган дарёларнинг умумий узунлигини аниқлаш муҳим илмий ва амалий 
аҳамиятга эга. Бу борада амалга оширилган изланишлар натижалари ҳам 4.1-
жадвалда жамланиб, махсус диаграммада акс эттирилди (4.2-расм). 
4.2-расм. Турли узунликлар оралиқларига тўғри келадиган 
дарёларнинг умумий узунлиги 


72 
Тадқиқотнинг кейинги босқичида узунлиги 10 км дан катта бўлган 
дарёлар ҳамда сойлар сони ва уларнинг умумий ҳавза майдонлари ҳақидаги 
маълумотлар жамланди. Юқоридаги каби, бу ерда ҳам дарёлар ва сойларнинг
ҳавза майдонлари ўлчамлари оралиқларини танлашда уларнинг ўзига хос 
хусусиятлари, яъни нисбатан кичиклиги ҳисобга олинди (4.6-жадвал). 
4.6-жадвал 
Узунлиги 10 км дан катта бўлган дарёлар сони
ва уларнинг умумий ҳавза майдонлари 
Майдонлар оралиғи,
км
2
Дарёлар ва сойлар
сони 
Умумий майдони,
км
2
<25 

15,9 
26-50 

222,3 
51-100 

193,3 
101-250 

9,12 
251-500 

1197 
501-1000 

722 
>1000 

3677 
Майдони кўрсатилмаган 
107 

Жами 
132 

Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳавзада сув тўплаш майдони 25 км

дан 
кичик бўлган сойлар сони 3 та, 26-50 км
2
майдонлар оралиғида - 7 та, 51-100 
км
2
оралиғида - 3 та, 101-250 км
2
оралиғида - 5 та, 251-500 км
2
оралиғида - 4 
та, 501-1000 км
2
оралиғида - 1 та ва 1000 км
2
дан катта майдонли сойлар сони 
эса 2 тани ташкил этади. Ҳавзадаги 107 та сойнинг майдони кўрсатилмаган. 
Ушбу маълумотларнинг барчаси Ўрта Зарафшон ҳавзаси маҳаллий сув 
ресурсларини баҳолашда муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling