Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар


Download 4.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/100
Sana13.11.2023
Hajmi4.3 Mb.
#1769943
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
pdf

 
5.3. Каналлари 
 
Тарихга оид манбаларда ёзилишича, 3арафшон сувидан, юқорида қайд 
этилганидек, қадимдан Самарқанд, Бухоро, Кармана музофотлари билан 
бирга Қашқадарё (Эски Анҳор канали орқали) ва Жиззах (Эски Туятортар 
канали орқали) воҳаси ерлари ҳам баҳраманд бўлиб келган. Ҳозирги кунда 
ҳам ушбу каналалар ёрдамида Зарафшон дарёсининг суви Самарқанд, 
Навоий, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига етказиб берилмоқда. 
Ўтган XX асрнинг ўрталарида, асосан, пахта майдонларини кенгайтириш 
мақсадида, Зарафшондан Ўнг қирғоқ канали, Янги Дарғом, Миёнкўл-
Хатирчи, Марказий Миёнкўл каби янги каналлар чиқарилган, эскилари 
таъмирланган. Зарафшоннинг қуйи оқимидаги экинзорларга эса Аму-Бухоро 
ва Аму-Қоракўл машина каналлари орқали Амударё суви ҳам келтирилган. 
Зарафшон воҳасидаги мавжуд барча гидротехник иншоотлар ва 
каналлар орқали сувни истеъмолчилар ўртасида тақсимлаб бериш Зарафшон 
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ЗИТҲБ) зиммасига юклатилган. 
Шунингдек, мазкур идора дарё сувини, белгиланган лимитлар асосида, сув 
истеъмолчилари ва ундан фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиб беришни 
таъминлайди ва назорат қилиб боради.  
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфидаги 
ЗИТҲБ мамлакатимизнинг 4 та, яъни Самарқанд, Навоий, Жиззах ва 
Қашқадарё вилоятларига хизмат кўрсатади. Унинг асосий вазифаси, юқорида 
эслатиб ўтилганидек, ҳавзадаги мавжуд табиий ва антропоген гидрографик 
тармоқлар ёрдамида санаб ўтилган вилоятлар ва уларга тегишли бўлган 
туманлар ўртасида Зарафшон ҳавзаси сув ресурслари тақсимотини тўғри ва 
тезкор амалга оширишни таъминлашдир. Шу мақсадда ЗИТҲБ тасарруфида 
Юқори Зарафшон сув узели бошқармаси, Зарафшон магистрал каналлар 


80 
бошқармаси ва 8 та ирригация тизимлари бошқармалари (ИТБ) ташкил 
этилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида вазифалар белгилаб берилган.

Download 4.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling