Шартли белгилар, белгилашлар ва қИСҚартмалар
Download 4.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Мастчоҳдарё
Зарафшоннинг бошланиши бўлиб, Фандарёнинг қуйилишигача унинг узунлиги 200 км, ҳавза майдони 4650 кмІ га тенг. У Туркистон, Зарафшон ва Олой тизмаларининг қўшилиш жойи ҳисобланган Кўксув (Мастчоҳ) тоғ тугунининг ўртасида жойлашган йирик Зарафшон музлигидан, 2775 метр баландликдан бошланади. Мастчоҳдарё ҳавзаси Ўрта Осиёнинг энг баланд жойлашган дарё ҳавзаларидан биридир. Унинг ўртача баландлиги 3350 м га тенг. Ҳавзадаги 4000 м дан баланд бўлган жойлар ҳавза майдонининг 15,6 фоизини, 3500 м дан баланд жойлар эса 32 фоизини ташкил этади 155 . Ҳавза майдонининг ўртача баландлигига кўра, Мастчоҳдарё тоғ музликларидан энг кўп сув оладиган дарёлардан бири ҳисобланади. Музлик сувлари бу дарё йиллик оқимининг 22 фоизини, июль-сентябрь ойлари оқимининг эса 37 фоизини ташкил этади. Тўйиниш шароитига боғлиқ ҳолда, Мастчоҳдарёда тўлинсув даври кеч бошланади, оқимнинг асосий қисми июль-сентябрь ойларида, яъни абадий қор ва музликларнинг энг кўп эрийдиган даврида оқиб ўтади. Дарёда тўлинсув даври апрель ойининг иккинчи-учинчи ўн кунликларида бошланади. Энг катта ойлик сув сарфлари энг иссиқ июль ойида кузатилади. Март-июнь давомида йиллик оқимнинг 24 фоизи, июль-сентябрь ойларида эса унинг 62 фоизи, яъни март-июнь ойларига қараганда 2,6 марта кўп миқдорда сув оқиб ўтади. Минимал сув сарфлари март ойига тўғри келади. Мастчоҳдарёнинг ўртача кўп йиллик сув сарфи унинг Фандарё билан қўшилиш жойигача 79,5 мі/сек ёки йилига 2507 млн.мі га тенг. Бу микдор |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling