Шартнома № 2023 “амин мулла” хусусий корхонаси бундан буён матнда «Бажарувчи» деб аталувчи номидан раҳбари Р. И. Кутлиев фаолиятини амалга оширувчи ва бир томондан Урганч шахар Ободонлаштириш бошқармаси бундан буён матнда «Буюртмачи»


Download 65.5 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1583610
1   2   3   4   5
Bog'liq
730 КАА

7.ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1.Томонлар товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
7.2. Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўлмаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
7.3. Агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни,хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб,етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар (ишлар ва хизматлар) хақида тўлаб қўйилган бўлса , тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. 7.4. Томонлар хамда уларнинг вакиллари мазкур шартнома бўйича ўз мажбурятларини бажарётганда Ўзбекистон Республикасининг қоррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун хужжатларининг талабларига зид келадиган харакатларни амалга оширмайдилар, шу жумладан, пора беришни таклиф қилмайди, ваъда бермайди, товламачилик қилмайди, пора сифатида пул тўламайди, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермайди ёки ўз хизмат мажбуриятидан
фойдаланган холда пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян харакатларни содир этиши ёки содир этмаслиги шартлиги ёки мумкунлиги учун моддий қийматликлар ёки мулкий наф олмайди. Томонлар ушбу харакатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишига кафолат беради.
7.5.Ушбу шартноманинг амал қилиш муддатида вужудга келадиган келишмовчиликларни
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Иқтисодий Протсессуал Кодекси ва бошқа норматив хужжатларга мувофиқ равишда тартибга солиниб борилади.

Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling