Шартнома № 2023 “амин мулла” хусусий корхонаси бундан буён матнда «Бажарувчи» деб аталувчи номидан раҳбари Р. И. Кутлиев фаолиятини амалга оширувчи ва бир томондан Урганч шахар Ободонлаштириш бошқармаси бундан буён матнда «Буюртмачи»


Download 65.5 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1583610
1   2   3   4   5
Bog'liq
730 КАА

8.ФОРС-МАЖОР ХОЛАТЛАРИ
8.1.Ҳеч бир тараф иккинчи тараф олдида ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ва енгиб бўлмас куч мавжуд бўлган тақдирда ушбу шартномада кўрсатилган мажбурятлари бўйича жавобгар эмас. Уруш эълон қилиниши ёки бошланиши,фуқаролар тартибсизлиги, эпидемия, эмбарго,ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғин ва бошқа табиий офатлар шулар жумласидандир.
8.2. Агар бартараф қилиб бўлмайдиган куч уч ой узлуксиз давом этса, тарафлар, бир-бирини ёзма равишда огохлантириб, шартноманинг ижросинибекор қилиши мумкун.
9.ТОМОНЛАРНИНГ КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА
МАЖБУРИЯТЛАРИ
9.1. Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда томонлар коррупсияга қарши курашиш бўйича қоидаларга, шу жумладан амалдаги қонунларга риоя этилишини таъминлайди; я'ни томонлар бир-бирига ёки давлат иштирокидаги ташкилот ходимига пора бериш ёки пора беришда воситачилик қилиш, моддий ёки номоддий наф олишдан тийилиши лозим. Томонлар ушбу ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишини кафолатлайди.
9.2. Томонлар коррупсияга қарши қоидалар бузилганда ёки асосли гумонлар юзага келганда дарҳол ёзма равишда (электрон почта орқали) ёки ишонч телефони орқали бир-бирини хабардор қилиш мажбуриятини олади. Бунда томонлар юзага келган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ёзма изоҳ талаб қилиш ҳуқуқига эга ва мурожаатни олган томон 10 (ўн) иш куни мобайнида тушинтириш бериши ёки ўз фикрини билдириши мумкин.
9.3. Мазкур бобнинг талаблари бажарилмаганда, шу жумладан белгиланган муддатда коррупсион хавф-хатар бартараф этилмаса, томонлар амалга оширган чоралар коррупсион ҳолатни пасайишига олиб келмаса, бошқа томон шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга ёки унинг ижросини тўхтатиб қўйиши мумкин
10.НИЗОНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
10.1. Ушбу шартномада ёки унга боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган барча низолар энг аввало тарафларнинг келишуви билан хал қилинади.
10.2. Тарафларнинг келишуви билан хал қилиб бўлмайдиган низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда даъвогар жойлашган жойдаги иқтисодий суди орқали хал қилинади.

Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling