Шартнома № Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида


Download 17.93 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi17.93 Kb.
#1375141
TuriКодекс
Bog'liq
Моддий жавобгарлик


ШАРТНОМА №___
Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида
Зангиота тумани ___.________.2022
Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 203-моддасига асосан бир томондан "VESBINI" МЧЖ номидан Директор Аҳмедов Анвар Камолович, кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб йуритилади, иккинчи томондан фуқаролик паспорти (паспорт серияси_____________) асосида ҳуқуқий муносабатларга киришувчи________________________________, кейинги ўринларда “ходим” деб йуритилади, мазкур шартномани куйидагича туздилар:
1. Ходимнинг эгаллаб турган Тикувчи лавозимга, "VESBINI" МЧЖ томонидан ишониб топширилган моддий қимматликларига тегишли бўлган аксессуарлар, матолар, унга ажратилган дастгоҳлар ва шу каби корхонга тегишли бўлган мол-мулк ва номоддий кўринишга эга бўлган ҳуқуқлар (мол-мулк)ни сақлаш, уларга шикаст йетказмаслик, махсус буйруқ, қарор, фармойиш ёки шунга ўхшаш ҳужжатларсиз бошқа шахсларга топширмаслик бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
1.1. Ходим йуқоридаги мол-мулкларни сақланишини таьминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгарликни олишда қуйидагиларга мажбур:
а) иш берувчига унга ишониб топширган моддий қимматликларни сакланишини таьминлашда хавф-хатар туғдирувчи хамма холатлар тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;
б) унга ишониб берилган қимматликларнинг харакати ва қолдиқлари тўғрисида махсулот пул ва бошқа хисоботлар хисобини олиб бориш ва белгиланган тартибда иш берувчи томонидан масьул қилиб белгиланган ходимга тақдим қилиш:
в) унга ишониб топширилган моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказиш чоғида иштирок этиш:
г) унга бириктирилган моддий қимматлик ва корхона мулкини сақламаганлик учун иш берувчига йетказилган зарарни тўлиқ тулаш:
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунларига асосан моддий жавобгарликни тула равишда ўз зиммамга олиш.
1.2. ходим иш берувчига йетказилган зарарни, ўз ихтиёри билан амалдаги конун ҳужжатлари асосида бирданига тўлаш хукукига эга.
2. Иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
а) ходимга нормал ишлашини ва унга ишониб топширилган моддий қимматликларни тўла сақлашни таьминлаш учун зарур шарт-шароитни яратиб бериш;
б) ходимни иш берувчига келтирган зарари учун ходимларнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги амалдаги қонунлар, шунингдек йуриқномалар, мулкни саклаш нормаси ва қоидалари билан таништириш:
в) белгиланган тартибда моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказишни олиб бориш.
2. Иш берувчи келтирилган зарар учун ходимдан ундиришни тўла ёки қисман рад етиш хуқуқига ега.
3. ходим томонидан келтирилган зарар миқдори ва уни тўлаш, хисобҳона хисоби асосида хақиқий йетказилган зарар бўйича аниқланади.
4. Агар зарар ходим айби билан келтирилмаганлиги ва шунингдек охирги зарурат ва шу каби жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатлар натижасида келтирилганлиги аникланса у холда ходимдан моддий жавобгарлик олиб ташланади.
5. Мазкур шартнома иш берувчи томонидан ходимга моддий қимматлик ва мулк ишониб топширилган меҳнат муносабатлари давом этаётган вақтда кучга ега.
6. Шартнома икки нусхада тузилган булиб, иккаласи хам бирдек йуридик кучга ега, улардан бири иш берувчида, иккинчиси еса ходимда сакланади.
7. Томонлар манзили ва имзолари:
ИШ БЕРУВЧИ ХОДИМ
VESBINI” МЧЖ ___________________________
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, ___________________________
Амир Темур кўча.176 ___________________________________
p/c 20208000705430451001 ___________________________________
МФО 01130 ___________________________________
ИНН 308801033 ___________________________________
АТИБ Ипотека банк Зангиота ф-л
Download 17.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling