Шартнома №26
ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Download 77.5 Kb.
|
26-Тахирова Наргиза Алимбой кизи 1996й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Ижрочининг ҳуқуқлари
- 2.2. Ижрочининг мажбуриятлари
2.ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Шартнома суммаси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) 4 182 000 (тўрт милион бир юз саксон икки минг) сўмни ташкил қилади. Шартномада кўрсатилган хизматлар нархи ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. Мазкур шартнома бўйича тўловлар Хомий томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 банк кунида Ижрочининг ҳисоб рақамига шартнома суммасининг 30 фоизи миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Шартнома суммасининг қолган 70 фоизи шартнома бўйича кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 10 банк кунида тўлаб берилиши шарт. Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган тиббий хизматларнинг тури ўзгарган тақдирда шартнома суммаси оширилишига йўл қўйилмайди. 3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Ижрочининг ҳуқуқлари: - Мижоздан тиббиёт муассасасининг ички тартиб қоидалари, тиббий муолажалар кўрсатиш вақтлари (режими), тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатма ва талабларига қатъий риоя этишни талаб қилиш; - мазкур шартномада кўрсатилган тўловларни Ҳомий томонидан тўлаб берилишини талаб қилиш; - Хомий томонидан тўловлар амалга оширилмаса ёки тўлиқ амалга оширилмаса шартномани бир тарафлама бекор қилиш, бунда олдиндан амалга оширилган тўлов суммасини Хомийга қайтариш шарти билан шартномани бекор қилишга йўл қўйилади; - кўрсатилган тиббий хизматларни Мижоз томонидан ўз вақтида қабул қилинишини талаб қилиш; - Мижоздан унга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ёки унинг соғлиғини тиклаш учун маълум бир чекловларга амал қилишини ва маълум бир тиббий муолажаларни ўз вақтида қабул қилишини талаб қилишдан иборатдир. 2.2. Ижрочининг мажбуриятлари: - мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган тиббий хизматларни ўз вақтида, тўлиқ хажмда ва сифатли кўрсатиш; - шартноманинг 1.2-бандида белгиланган тиббий хизмат тури тиббий кўрсатмаларга кўра қўрсатилиши бекор қилинса ёки бошқа тиббий хизмат турига алмаштирилган тақдирда шартнома суммасини оширилишига йўл қўймаслик; - Хомий шартнома суммасини тўлаб беришдан бош тортган тақдирда, кўрсатилган тиббий хизматлар ҳаққини Мижоз томонидан тўлаб беришни талаб қилмаслик; - шартноманинг 1.2-бандида белгиланган Ижрочига тўлаб берилган тиббий хизматлар қиймати Мижозга кўрсатилган тиббий хизматлар қийматидан кам бўлса, ортиқча бўлган пул суммасини Хомийга қайтариш; - Ҳомий ва Мижознинг шартнома ижроси бўйича эътироз ва талабларини кўриб чиқиш ва 5 кундан кечиктирмаган ҳолда ёзма жавоб қайтариш; - Мижозга кўрсатилган тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлаш; - мазкур шартнома мазмунидан ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқадиган бошқа мажбуриятларни бажаришдан иборатдир. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling