Шартнома №26
Download 77.5 Kb.
|
26-Тахирова Наргиза Алимбой кизи 1996й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
2.6. Мижознинг мажбуриятлари:
- шартнома бўйича кўрсатилган тиббий хизматларни ўз вақтида қабул қилиш; - тиббий хизмат кўрсатилаётган муассасанинг ички тартиб қоидалари, тиббий муолажалар кўрсатиш вақтлари (режими), тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатма ва талабларига қатъий риоя этиш; - ўзига кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш ёки унинг соғлиғини тиклаш учун маълум бир чекловларга амал қилиш ва маълум бир тиббий муолажаларни ўз вақтида қабул қилиш бўйича тиббиёт ходимларининг асосли кўрсатмаларига риоя этиш; - бошқа мижозларга ёки Ижрочининг ходимларига, уларнинг мол-мулкларига зарар етказмаслик; - давлат стандартларига жавоб бермайдиган дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини Ижрочининг ҳудудига олиб кирмаслик, улардан фойдаланмаслик; - мазкур шартнома бўйича пуллик хизматлар кўрсатилаётган вақтда ҳамда Ижрочининг ҳудудида бўлган вақтда амалдаги қонунлар билан таъқиқланган товарлар ҳамда ашёлардан фойдаланмаслик; - мазкур шартнома бўйича хизматлар кўрсатилаётган вақтда ҳамда Ижрочининг ҳудудида бўлган вақтда умум эътироф этилган ахлоқ нормаларига, ёнғиннинг олдини олиш, техника хавфсизлиги, меҳнат мухофазаси, санитария ва гигена қоидаларига қатъий амал қилишдан иборатдир. 3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 3.1. Шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тараф Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. 3.2. Тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширмаганлиги учун Хомий ҳар кечиккан кун учун шартнома суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пеня суммасининг умумий миқдори шартнома суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги лозим. 3.3. Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган тиббий хизмат турлари тўлиқ ҳажмда бажарилмагани учун Ижрочи бажарилмаган хизмат нарҳини тўлиқ қайтариш ҳамда ушбу сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлаш мажбуриятини олади. 3.4. Мижоз томонидан шартноманинг 2.6-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида Хомий ва Ижрочига келтирилган зарар суммасини қоплаб бериш мажбуриятини олади. 3.5. Форс-мажор ҳолатларида тарафлар жавобгарликдан озод қилинади. Download 77.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling