Шартнома №
БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Download 59.63 Kb.
|
Xo\'jalik shartnomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ТЎЛОВЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
- 5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
3. БУЮРТМАЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Мазкур шартнома бандларини бажариш учун Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: 3.1.1.Шартнома имзоланган кундан бошлаб 10 иш кунида Ижрочига Елементарни математикадан абитурийентлар учун видео дарслар учун” веб сайт ишлаб чиқиш бўйича маълумотларни тақдим этади; 3.1.2. Буюртмачи маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш учун ўзига тегишли ҳужжатларни тайёрлайди; 3.1.3.Буюртмачи маркетинг тадқиқотлари бўйича ҳисоботни тегишли хулосаларни шакллантиришда апробатциядан ўтказиш ва натижасига кўра талаб этилган таҳлил ва реклама фаолиятларида тажриба асосида фойдаланиш ваколатини олади; 3.1.4. Ижрочига маркетинг тадқиқотлари ҳисоботи бўйича ўз фикрларини билдиради ва сметада белгиланган тартибда ҳисобот нархи суммасини ижрочи ҳисоб рақамига ўтказади; 3.1.5. Мазкур шартнома 1.3 бандига асосан тўловларни амалга оширади; 3.1.6. Буюртмачи мазкур шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 4. ТЎЛОВЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР 4.1. Буюртмачи тўловни шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган календар-режа асосида томонларнинг келишувига асосан амалга оширади. 4.2. Мазкур шартнома имзолангандан сўнг, Буюртмачи Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатиб ўтилган ишлар қийматидаги ҳисобот қабул қилингандан сўнг далолатнома ва имзолашга киритади. 4.3. Ижрочи томонидан ўз мажбуриятларнинг бажарилиш санаси бу ҳар иккала тараф томонидан имзоланган топшириш-қабул қилиш далолатномаси ҳисобланади. 4.4. Буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилганлиги мажбуриятларининг бажарилганлик санаси бу Ижрочи ҳисоб рақамига пул маблағларининг келиб тушиш санаси ҳисобланади. 4.5. Мазкур шартнома бандларида кўрсатиб ўтилган барча тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан банк ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ 5.1. Шартномани бандларини бажаришда ёки шартнома бандларини ўзгартириш ва бекор қилишда, пайдо бўладиган низоли масалаларни тинч йўл билан келишув асосида ҳал қилинади. Агарда низоли вазиятлар тинч йўл билан келишув асосида ҳал этилмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тошкент шаҳар иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади. 5.2. Томонлар ўзаро даъволарни кўриб чиқиш муддати этиб, улар ёзма равишда олинган кундан бошлаб 10 (ўн) календар кунидан ортиқ бўлмаган муддатни кўриб чиқиш муддати этиб белгиладилар. Download 59.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling