Шартнома №


БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ


Download 59.63 Kb.
bet3/4
Sana02.06.2024
Hajmi59.63 Kb.
#1833745
1   2   3   4
Bog'liq
Xo\'jalik shartnomasi

6. БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
6.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиий офат ҳодисалари, урушлар, қуролли можаролар, оммавий тартибсизликлар, касаллик эпидемиялари, экспорт ёки импортнинг ман қилиниши ва шунга ўхшаш томонлар олдиндан билиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, бунда томонлар шартноманинг қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.
6.2. Мазкур шартнома бандлари бўйича мажбуриятларни бажариш имконсиз бўлган томон бошқа томонни 14 (ўн тўрт) календар кунидан ортиқ бўлмаган муддатда форс-мажор ҳолатларининг юзага келиши, тахминий бўлиш муддати ва якунига етиши тўғрисида хабардор қилади.
6.3. Енгиб бўлмас куч (форс-мажор) ҳолатларининг вужудга келиши ва давомийлиги ваколатли давлат органлари ёки ташкилотларининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.


7. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1 Мазкур шартнома иккала томон имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Мазкур шартномани бекор қилиш иккала томоннинг ўзаро келишувига, розилигига асосан амалга оширилиши мумкин. Шартномани бекор қилиш қайси томоннинг ташаббуси билан амалга ошириладиган бўлса, ўша томон иккинчи томонни шартнома бекор қилиниши тахминий муддатидан 3 (уч) календар кун олдин ёзма тарзда огоҳлантириши лозим. Шартнома бекор қилинганлиги тўғрисида билдиришнома билан, ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш муддатлари кўрсатилган, ҳисоб-китобларни мувофиқлаштириш далолатномаси юборилади.
7.3. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда киритилиши, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши ва албатта муҳрлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
8. БОШҚА ШАРТЛАР
8.1 Томонларнинг мазкур шартномадан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
8.2 Томонларнинг ҳеч бири бошқа бир томоннинг ёзма розилигисиз мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини учинчи шахсларга топширишга ҳақли эмас.
8.3 Мазкур шартнома ҳар бири тенг ҳуқуқий кучга эга бўлган 2 (икки) нусхада тузилган.
8.4 Мазкур шартнома унинг ажралмас таркибий қисми бўлган қуйидаги иловаларни ўз ичига олади:
- Маркетинг тадқиқотларини бажарилиш тартиби (Илова №1)
- Календар режа (Илова №2)



Download 59.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling