Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


Уй (хонадон, коттеж, хусусий уй-жой) эгасига иссиқлик


Download 407.5 Kb.
bet15/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

Уй (хонадон, коттеж, хусусий уй-жой) эгасига иссиқлик
энергияси етказиб бериш ва унга ҳақ тўлаш бўйича
ШАРТНОМА

"Таъминотчи" дебаталувчи, "Тошиссиқликқувват" ИЧБнинг ____________________(туманноми)туманибошқармасибошлиғи ____________________________________________________ (Ф.И.Ш.) тимсолидава ___________________________________________ (ордерберганташкилотноми)томониданберилган ______________________________________ асосидаамалқилувчи, Тошкентшаҳар, _____________________________ манзилибўйичаистиқоматқилувчи "Истеъмолчи" __________________________________ (Ф.И.Ш.) мазкуршартноманитуздиларшулҳақидаки:



I. Шартнома мавзуси
1.1. "Таъминотчи" ўз зиммасига "Истеъмолчи"нинг эҳтиёжлари учун иссиқликэнергиясини етказиб бериш мажбуриятини олади.
1.2. "Истеъмолчи" фойдаланилган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўлаш, қуйидаги кўрсаткичлар асосида мажбуриятини олади:
- иситиш _________ м2 (иситиладиган майдон)
- ИСТ-___________ киши (хонадон, коттежда ва хусусий уй-жойда яшовчиларнингсони).

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. "Таъминотчи" ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
- "Истеъмолчи" иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқ сув туридаги иссиқлик энергиясини етказиб бериш;
- "Истеъмолчи" томонидан деразаларга ойна қўйиш, тирқишларни беркитиш, уй ичи ва хонадон ичи иситиш таъминоти тизимининг соз ишлаши бўйича талаблар бажарилган ҳолда, хонадон ичида 180Сдан кам бўлмаган ҳароратни таъминлаш;
- "Истеъмолчи"ни ҳарорати 500Сдан кам ва 750Сдан ортиқ бўлмаган, тозалиги бўйича ҚМҚ 2.04.01-98 "Ички сув ўтказгич ва оқава сув тармоқлари" талабига жавоб берувчи иссиқ сув билан таъминлаш;
2.2. "Таъминотчи" қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- "Истеъмолчи" томонидан уч ойдан ортиқроқ вақт давомида фойдаланилган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўланган тақдирда "Истеъмолчи"ни 10 кундан кам бўлмаган муддатда олдиндан огоҳлантирилган ҳолда иссиқлик тъминотини узиб қўйишга;
- ўзининг тасарруфида бўлган иссиқлик тармоқларини таъмирлаш чоғида, иссиқлик таъминотини 10 кеча-кундуздан ошмаган муддатга, йил давомида эса 20 кеча-кундуздан ошмаган муддатга тўхтатиб қўйишга, айрим ҳолларда, бу муддат Ҳокимият билан келишилган ҳолда (ўчирилган вақтга қайта ҳисоб-китоб қилинади) узайтирилиши ҳам мумкин;
2.3. "Истеъмолчи" қуйидаги мажбуриятларни олади:
- ўтган ойда фойдаланилган иссиқлик энергияси учун ойнинг 10 кунигача ҳақ тўлаш;
- иситиш тизимларидаги иссиқликдан қатъий ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш;
- "Истеъмолчи"нинг иссиқлик тизими ва ИСТни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида келган "Таъминотчи" вакилини, керакли гувоҳнома кўрсатилган ҳолда, хонадонга киритишни таъминлаш ҳамда қарздорлик мавжуд бўлса, бу ҳақда билдиришнома олингандан сўнг, иссиқлик истеъмоли тизимларини узиб қўйишга қаршилик қилмаслик;
- хонадон ичи иситиш таъминоти тизимидаги қувурлар, вентил ва асбобларни соз ҳолда сақлаш ва улар учун жавобгарликни ҳис этиш;
- иссиқлик таъминоти йўқлиги, шунингдек иситиш ва ИСТ бўйича белгиланган қийматларнинг ўзгариши ва камчиликлар ҳақида "Таъминотчи"ни (тел.:________) ўз вақтида хабардор қилиш ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштириш;
- мазкур шартноманинг 2.2-банди, 1-сўзбошисига биноан иссиқлик таъминоти тўхтатилган ҳолда "Таъминотчи"нинг иссиқлик таъминотини хонадон ичида узиш ва уни қайта улаш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қоплаш;
- хонадон эгасининг оила таркиби сони, хонадон эгаси, иситиладиган майдон ўзгаргани ҳолда шу заҳотиёқ "Таъминотчи"га уй-жой мулкдорлари ширкати тасдиқлаган маълумотномани тақдим қилиш, хонадон сотилган тақдирда иссиқлик энергияси ҳақини 3 ойга олдиндан тўлаб қўйиш;
2.4. "Истеъмолчи" қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- 12 ойдан ошмайдиган муддатга, шу даврда тариф ошган тақдирда, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилмасдан, олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2001 йилдаги 178-рақамли қарорига биноан).
2.5. "Истеъмолчи"га қуйидагилар тақиқланади:
- "Таъминотчи" билан келишмасдан техник паспортига эга бўлмаган ва Ўзбекистонда сертификацияланмаган иситиш асбобларини улаш, "Таъминотчи"нинг рухсатисиз ички муҳандислик иситиш тармоқларини қайта жиҳозлаш, ўз хоҳишига кўра мавжуд иссиқлик тармоқларига улаб олиш ёки кучайтирувчи насос станциялари ва бошқа ускуналарни ўрнатиш ҳамда иссиқлик тизими ва асбобларидаги сувни тўкиш.


Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling