БЕКОР ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
4.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Рента олувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Рента тўловчи:
а) рента ҳақини _______ ой мобайнида тўламасдан келса:
б) қасддан мол-мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирса;
в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса.
4.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Рента тўловчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
а) мол-мулк Рента тўловчи фойдаланиши учун яроқсиз ҳолда бўлса;
б) Рента олувчи Рента тўловчи олган мол-мулкдан шартномада белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
5.2. Тарафлар ўртасида келиб чикадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
6. ШАРТНОМАНИНГ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАРИ
6.1. Қуйидаги ҳолларда Рента олувчи Рента тўловчидан рентани сотиб олишни талаб қилишга ҳақли:
а) Рента тўловчи рентани тўлаш муддатини бир йилдан ортиқ кечиктириб юборган тақдирда;
б) Рента тўловчи рентани тўлашни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бузган тақдирда;
в) Рента тўловчи тўловга қодир эмас деб топилган ёки у рентани шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўламаслигини кўрсатадиган бошқа вазиятлар вужудга келган тақдирда;
г) рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулк умумий мулкка айланган ёки бир неча шахс ўртасида тақсимланган тақдирда.
7. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
7.1. Мазкур шартнома 20____йил "____"____________дан кучга киради ва муддатсиз ҳисобланади.
7.2. Шартнома 2 нусхада тузилган, нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.
7.3. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган, нотариал тасдиқланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.
7.4. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |