2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Олувчи:
а) Бошқа шахсга берувчини шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган тартиб ва миқдорда моддий таъминлаш;
б) шартнома амал қилиб турган даврда Бошқа шахсга берувчининг уй-жойини сотиш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ва унга бўлган мулк ҳуқуқини оғирлаштирадиган бошқа ҳаракатларни амалга оширишмаслик;
в) Бошқа шахсга берувчининг уй-жойига ўз қарзлари бўйича ундиришни қаратмаслик мабуриятларини олади.
2.2. Бошқа шахсга берувчи шартнома имзолангандан кейин ________ кун ичида Олувчига мазкур шартноманинг 1.1. ва 1.3-бандларида кўрсатилган уй-жойни мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.
3. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР
ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Олувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
а) унинг моддий аҳволи ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Бошқа шахсга берувчига шартлашилган таъминотни бера олмайдиган даражада ўзгарса;
б) Бошқа шахсга берувчи меҳнат қобилиятини тикласа;
в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса.
3.2. Шартнома муддатидан олдин Бошқа шахсга берувчининг ташаббуси билан Олувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасаёки лозим даражада бажармаса бекор қилиниши мумкин.
3.3. Шартнома унинг 3.1. ва 3.2-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда уй-жой Бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.
3.4. Шартнома Бошқа шахсга берувчининг талабига кўра бекор қилинган тақдирда Олувчи шартнома амалда бўлган вақтда Бошқа шахсга берувчини таъминлаш ва уй-жойни сақлаб туришга қилган харажатларини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
4.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |