Ишончим комилки, Стратегиядаги барча мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон етарли салоҳият ва имкониятларга эга.
Ли ЦЗИГО,
Хитой халқаро масалалар академияси Евроосиё тадқиқотлари институти директори:
— Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мамлакатингизнинг миллий устувор йўналишларини акс эттиради. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида очиқлик, фаоллик ва вазминлик тамойилларига таяниши, мамлакат тараққиёти учун кенг ва қулай ташқи маконни яратиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар, хусусан, Хитой билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантиришга эътибор қаратиши Стратегияда алоҳида йўналиш сифатида белгилангани муҳимдир.
Ишончим комилки, Стратегиядаги барча мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон етарли салоҳият ва имкониятларга эга.
Дэн ХАО,
Хитой халқаро муносабатлар академиясининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тадқиқотлари институти директори:
— Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, иқтисодиётни либераллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилаётгани, “давлат органлари халққа хизмат қилиши лозим”, деган тамойил изчил татбиқ этилгани мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим натижаларидан.
Ислоҳотлар Ўзбекистоннинг ривожланишига кучли рағбат бермокда, мамлакатингизнинг кўплаб халқаро рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада яхшиланди. Ўзбекистон жаҳоннинг “энг илғор ислоҳотчи давлатлари” рўйхатига муносиб равишда кирди.
Шубҳасиз, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиши мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнларини янада чуқурлаштириш ва мамлакат миллий фаровонлигини юксалтириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ўз навбатида, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни, хусусан, “Бир макон — бир йўл” дастури, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама механизмлар доирасидаги мулоқотни ривожлантиришда ҳам Стратегияда кўзда тутилган ташқи сиёсий-иқтисодий мақсадлар муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |