Шавкат мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти


ТАДБИРКОРЛАРГА БИЛДИРИЛАЁТТАН КАТТА ИШОНЧ


Download 71.33 Kb.
bet13/16
Sana15.06.2023
Hajmi71.33 Kb.
#1484281
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
ТАДБИРКОРЛАРГА БИЛДИРИЛАЁТТАН КАТТА ИШОНЧ
Одилбек МИРЗАЕВ, Тошкент шаҳридаги "РDР IТ Асаdemу" маркази раҳбари
Президентимиз билан бир йил олдин бўлиб ўтган очиқ мулоқотда чин маънода биз, тадбиркорлар учун катта имконият яратиб берилди. Мулоқотда давлатимиз раҳбарига кейинги беш йилликда ўртача ойлик маоши икки минг доллар бўлган 100 минг дастурчини тайёрлаш бўйича ўз фикрларимни айтган эдим. Президентимиз ўша жойнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси қарорини тайёрлаш бўйича топшириқ берди ва бу қарор ўн кун ичида қабул қилинди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, шахсан давлатимиз раҳбари қўллови, эътибори туфайли Ўзбекистондаги илк “РDР IТ Асаdemу” хусусий олий ўқув юртини ташкил этдик. Бу менга, умуман, тадбиркорларга билдирилаётган катта ишонч. Бу ишончни ўз меҳнатимиз билан оқлашга ҳаракат қиламиз, албатта.
Ҳозир университетимизга қабул давом этмоқда. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ёшлар тўрт йўналишда ўқитилади ва етук кадр сифатида тайёрланади.
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ҲАМИША БИЗГА КЎМАКДОШ
Мурод ФАРМОНОВ,
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги "Мурод фарм текстиль" масъулияти чекланган жамияти раиси
Давлатимиз раҳбари ўтган йили илк бор биз, тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқот ишимизни янада ривожлантиришга илҳомлантирди. Хусусан, ушбу учрашув олдидан тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ҳақида сўралган эди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, Президентимиз бизнесни молиялаштириш, солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, ер ажратиш, инфратузилма каби бир қатор тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига тўхталиб ўтган эди. Натижада айтиб ўтилган масалалар ечимини фаолиятимизда ҳис қиляпмиз.
Биз бундан унумли фойдаланган ҳолда, фаолиятимизни кенгайтиришга бел боғладик. Бунга аста-секин эришяпмиз. Корхонада тикувчилик йўналиши мавжуд бўлиб, унда юзга яқин хотин-қиз иш билан таъминланган.
да Хитойдан 250 минг АҚШ долларилик янги ускуналар олиб келдик. Тез орада янги жиҳозлар ўрнатилиши билан яна ўттиз киши ишли бўлади.
Шунингдек, Германиядан 30 бош наслли қорамол келтирдик. Бугун уларни 100 бошга етказдик. Яқинда Қамаши туманидаги фаолияти тўхтаб қолган дам олиш сиҳатгоҳини қайта таъмирлашга киришдик. Тез орада бу
ерда ҳам ўнлаб янги иш ўринлари яратилади.
Давлатимиз раҳбари тадбиркорларга елка тутиб, доим қўллаб-қувватлаётган бир вақтда жим туриб бўлмайди. Ҳар бир имкониятдан тўғри фойдаланиб, мамлакатимиз иқтисодиётига ҳисса қўшишимиз даркор. Бугун шу соҳа ортидан катта даромад топяпмиз, фаровон турмуш кечириб, фарзандларимизга қулайликлар яратяпмиз. Буларнинг барчаси мамлакатимиздаги ислоҳотлар кенг қулоч ёзаётгани, тарихий эврилишлар ўзининг дастлабки мевасини бера бошлаганидан далолат.
Уша учрашувда айтилган гаплар, фикрлар тез орада амалиётга кўчаётгани билан аҳамиятлидир. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниши баробарида, ишбилармонлар бирин-кетин ўз лойиҳаларини рўёбга чиқаряптики, бу мамлакатимиз иқтисодиёти равнақи йўлида янада шижоат билан ишлашга ундайди.

Download 71.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling