Шавкат мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Download 71.33 Kb.
|
Учинчидан, маънавий қадриятлар умумийлиги. Қадимдан Марказий ва Жанубий Осиёда яшовчи халқлар дунёқарашида сув ва ер илоҳийлаштирилган. Марказий ва Жанубий Осиё зардуштийлари ер, сув ва оловни муқаддас, деб билган. Зардуштийлар инсонни ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга катта эътибор берган. Уларда донолик, солиҳлик ва эзгулик юксак қадрланган.
Марказий ва Жанубий Осиёда қадимги юнон маданиятининг таъсири муҳим аҳамият касб этган. Антик давр мутафаккирлари таълимотлари бу даврда фан, фалсафа, адабиёт ва санъат гуллаб-яшнаши омилларидан бирига айланди. Бағрикенглик, ўзгача дунёқараш, турмуш тарзи, хулқ-атвор ва урф-одатларни ҳурмат қилиш минтақа халқлари ахлоқий фазилатлари таркибий қисмига айланди. Афғонистон азалдан Марказии ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик чорраҳаси бўлиб келган. Хусусан, ҳозирги Марказий Осиё ва Афғонистон ҳудудлари Юнон-Бақтрия, Кушон подшоликлари, Ғазнавийлар, Темурийлар ва Бобурийлар сулолалари давлатчилиги даврида ўзаро боғлиқ ҳудуд бўлган. Бугунги кунда Марказий Осиё ва Афғонистон халқларининг урф-одат ва анъаналари ўхшаш ва бир-бирига жуда яқин. Масалан, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитларини минтақанинг барча аҳолиси бирдек нишонлайди. Афғонистон ўз ҳудудидан ўтадиган Марказий ва Жанубий Осиёни ажратиб турувчи чизиқни яхши қўшничилик, ўзаро англашув ва ишончнинг умумий маконига айлантира олиши мумкин. Афғонистон вилоятларини бирлаштирувчи инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳам Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойида “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ҳужжатда қуввати 500 кВт. бўлган Сурхон — Пули-Хумри электр узатиш линиясини қуриш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 2021 йил февраль ойида Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида “Мозори Шариф — Кобул — Пешовар темир йўли қурилиши бўйича “Йўл харитаси” имзоланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев буни “аср лойиҳаси” деб атаган ва темир йўл Ўзбекистон тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлишини таъкидлаган эди. Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг бошқа бир йўналиши Қирғизистон ва Тожикистон энергия тизимларини Афғонистон ва Покистон билан боғлашга мўлжалланган САЗА-1000 лойиҳаси саналади. Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши ТАПИ лойиҳаси Туркманистондан Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга 1735 километр узунликдаги газ қувурини тортишдир. Ўнинг лойиҳавий қуввати йилига 33 миллиард метр куб газни ташкил қилади. Марказий ва Жанубий Осиёдаги барқарор ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликка эришиш билан узвий боғлиқ. Барқарор ва ривожланаётган Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида муҳим кўприк бўлиши мумкин. Эътиборли жиҳати шуки, жорий йилнинг 11 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан 40 та давлат билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Қарорда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар самарадорлигини ошириш, уларнинг ноёб транспорт, транзит ва сармоявий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун транспорт-транзит йўлакларининг муҳим аҳамияти таъкидланган. Демак, тарихий умумийлик, тил ўхшашлиги, умумий анъана ва урф-одатларнинг мавжудлиги Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигининг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратади. Бундай ҳамкорлик Осиёнинг икки минтақаси ҳудудида истиқомат қилувчи халқлар манфаати ва муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга ҳам туртки бўлади. Download 71.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling