Шавкат мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти


МАҲАЛЛАНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛИШ, ЭЛ ДУОСИНИ ОЛИШГА БЕЛ БОҒЛАГАНМАН


Download 71.33 Kb.
bet12/16
Sana15.06.2023
Hajmi71.33 Kb.
#1484281
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
МАҲАЛЛАНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛИШ, ЭЛ ДУОСИНИ ОЛИШГА БЕЛ БОҒЛАГАНМАН
Шарофат НОРИЕВА,
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Гулчи опа томорқа хизмати” кластери раҳбари
Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ ва самимий мулоқоти чоғида бизга соҳа олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ҳамда ташаббуслар бериш имконияти яратилди. Мен ҳам банкдан олинаётган кредитлар ставкасини пасайтириш ва муддатини узайтириш, шунингдек, хорижий валютада кредит олиб, доллар ёки евро курси ошиши натижасида қийин аҳволда қолган кўплаб тадбиркорларимизни кўриб, чет эл валютасида олинган кредитларни сўмга ўтказишни сўрагандим. Ушбу таклифим қўллаб-қувватланди.
Қолаверса, ушбу мулоқотгача хаёлимдан нимага деярли барча соҳа вакилларининг касб байрамлари бор-у, тадбиркорларники йўқ, деган ўй бир неча маротаба ўтганди. Буни қарангки, давлатимиз раҳбари биринчи мулоқот ўтказилган сана — 20 августни Тадбиркорлар куни сифатида кенг нишонлашни таклиф қилди. Тўғриси, бу барча тадбиркорларимизнинг дилидаги гап бўлди.
Президентимиз билан ушбу мулоқотдан сўнг фаолиятимни кенгайтирдим. Авваллари фақат гулчилик билан шуғулланган бўлсам, ҳозир кўп тармоқли тадбиркорман. Еш тадбиркорларни ўқитиш учун 100 ўринли марказ, кластер ташкил этдим. Шу билан бирга, туманимизнинг Олмачи маҳалласида Президент вакили — ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатаман. Шу жамиятнинг бир вакили, шу элнинг фарзанди сифатида тажрибамга таяниб, берилган имкониятлардан фойдаланиб, ўзим яшаётган маҳаллани янада обод қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, эл дуосини олишга бел боғлаганман.
Бу йил мен учун ҳам жуда қувончли келди. Хотин-қизлар байрами арафасида давлатимиз раҳбари фармонига кўра, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирландим. Мукофотни шахсан Президентимизнинг ўзидан олишга муяссар бўлдим. Битта оддий тадбиркорга шунчалик эътибордан қалбим қувонч, фахр ва ифтихорга тўлди. Бу, ўз навбатида, менга катта масъулият юклади.
Яқинда давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан иккинчи очиқ мулоқоти ўтказилиши кутилмоқда. Бу уларнинг фаолиятига боғлиқ масала, бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ҳамда таклифлар билан тўғридан-тўғри Президентимизга мурожаат қилиши учун навбатдаги имконият бўлади. Тадбиркорларимиз ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз муаммо ва масалаларига ечим топиши шубҳасиз. Эътибор ва ғамхўрликларга жавобан улар иқтисодиётимизнинг турли соҳаларида ўзларининг бунёдкорлик ва яратувчанлик, фаоллик ва ишбилармонлик жиҳатларини кўрсатиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади.

Download 71.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling