Схемотехника фани, мазмуни ва усуллари
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
93zjs4e81dVBmnGH9k6fFUaqu34VC5Iwjclt7sks
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ Режа
Назорат саволлари
1. Таркибий транзисторлар ҳақида тушунча беринг. 2. Уилсон ток кўзгуси схемасини ишлаш механизмимни тушунтиринг. 3. Актив ток трансформатори схемасини ишлаш механизмимни тушунтиринг. ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ Режа: Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси ҳақида тушунча Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитувчи схема, кўп каскадли ўзгармас ток кучайтиргичларда каскадларни кучланиш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришда кенг қўлланилади. Бундай схемалар сатҳ трансляторлари деб ҳам аталади. Улар 22 навбатдаги каскад киришидаги сигналнинг ўзгармас ташкил этувчисини силжитиши ва ўзгарувчан ташкил этувчисини бузмасдан узатиши керак. Энг содда сатҳ силжитувчи схема бўлиб эмиттер қайтаргич хизмат қилади. Унинг чиқиш (эмиттер) потенциали сатҳи база потенциали сатҳидан U * катталикка паст бўлиб, сигнал K U 1 коэффициент билан узатилади. U * катталик очиқ ўтиш кучланиши деб аталади. Гап шундаки, нормал ток режимида (тўғри токлар I=10 -3 ÷10 -4 А оралиғида бўлганда), кремнийли р – n ўтишдаги кучланиш 0,65÷0,7 В бўлади. Микрорежимда эса (токлар I=10 -5 ÷10 -6 А бўлганда), кучланишнинг мос ўзгаришлари 0,52÷0,57 В бўлади. Шундай қилиб, токлар диапазонига боғлиқ ҳолда тўғри кучланишлар бироз фарқ қилади, лекин диапазон оралиғида уларни ўзгармас деб ҳисоблаш ва параметр сифатида олиш мумкин. Хона температураси учун нормал режимда U * =0,7 В, микрорежимда эса U * =0,5 В деб қабул қилинган. Агар кучланиш сатҳини 2U * мартага пасайтиириш керак бўлса, у ҳолда кучланиш қайтаргичнинг эмиттер занжирига тўғри силжитилган диод уланади. Кучланиш сатҳи U * га марта бўлмаган миқдорда силжитилиши зарур бўлса, БТГдан фойдланишга асосланган сатҳ силжитувчи универсал схемадан фойдаланилади. Бу схема 5.1 – расмда келтирилган. Схемада БТГ VT транзистор эмиттер занжирига уланган бўлиб, унинг базаси аввалги каскад чиқиши билан бевосита уланган. VT транзисторнинг эмиттер потенциали I 0 ·R қийматга пасаяди. Натижада, А нуқтанинг потенциали қандай бўлишидан қатъий назар, В нуқтанинг потенциали U B U A U БЭ RI 0 . (5.1) Берилган U A да U БЭ нинг қиймати I 0 ток қийматига мос бўлади ва натижада, R нинг шундай қийматини танлаш мумкинки, U В нинг қиймати аввалдан белгиланган қийматга мос бўлсин. 5.1– расм. Кучланиш сатҳини силжитувчи универсал схема. 23 Схеманинг чиқишидаги сигнал (В нуқта) киришдаги (А нуқта) сигнални қайтаришига ишонч ҳосил қилиш қийин эмас. (5.1) ифода асосида I 0 = const бўлгани учун U A U B U БЭ бўлади. База потенциалиниг ўзгариши U БЭ қийматини ўзгартира олмайди, чунки транзистор эмиттери потенциали амалда шу ондаѐқ база потенциали ўзгаришига мос келади. Натижада, U БЭ =0 ва U A U B бўлади. БТГнинг динамик қаршилиги R i =∞ бўлсагина, юқоридаги ифода ўринли бўлади. R i нинг қиймати одатда 100 кОм÷1 МОм, R эса 1÷2 кОм бўлади. Шунинг учун сигнал узатиш коэффициенти бирга яқин бўлади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling