Схемотехника фани, мазмуни ва усуллари


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/42
Sana15.03.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1269586
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
93zjs4e81dVBmnGH9k6fFUaqu34VC5Iwjclt7sks

кучайтиргич: чексиз катта кучайтириш коэффициентига; чексиз катта кириш 
қаршилиги; нолга тенг бўлган чиқиш қаршилигига; инверслайдиган ва 
инверсламайдиган киришларга, бир хил сигнал берилганда нолга тенг бўлган 
чиқиш кучланишига, чексиз катта кенг ўтказиш полосасига эга. 
ОКлар ривожланишнинг уч босқичидан ўтдилар. 
Биринчи босқичда универсал ОКлар ишлаб чиқилган. Биринчи авлод ОКлари 
n – p – n турли транзисторлар асосида уч каскадли тузилма схемаси бўйича 
қурилган бўлиб, уларда юклама сифатида резисторлар қўлланилган. Бундай 
ОКларга К140УД1 ва К140УД5 турдаги кучайтиргичлар киради. Бу ОКларнинг 
асосий камчилиги унча катта бўлмаган кучайтириш коэффициенти (К

= 300÷4000) 
ва кичик кириш қаршилиги (R
КИР 
≈ 4 кОм) эди. 
Иккинчи босқич ОКларида бу камчиликлар йўқотилган, чунки улар икки 
каскадли схемалардан тузилган. Ток бўйича катта кучайтириш коэффициентига эга 
бўлган таркибий транзисторлар қўллаш ва юкламадаги резисторларни динамик 
юкламаларга алмаштириш йўли билан характеристикаларнинг яхшиланишига 
эришилган. Барқарор ток генераторлари динамик юкламалар бўлиб, улар 
ўзгарувчан токка нисбатан катта қаршилик қийматини таъминлайдилар. Иккинчи 
авлод баъзи ОКларида кириш каскади p – n ўтиш билан бошқариладиган n – 
каналли МТлар асосида дифференциал схема бўйича бажарилган. Бу ҳолат ОК 
кириш қаршилигини оширишга имкон берди. Иккинчи авлод интеграл ОКларига 
38


К

= 45000 бўлган К140УД7 турдаги кучайтиргич киради. Унинг камчилиги – 
тезкорлигининг чегараланганлиги. 
Учинчи босқич ОКлари бир вақтнинг ўзида юқори кириш қаршилиги, катта 
кучайтириш коэффициенти ва юқори тезкорликка эга. Бундай ОКларнинг ўзига 
хослиги шундаки, уларда ток бўйича жуда катта кучайтириш коэффициенти (β
10

÷ 10
4
) га эга бўлган транзисторлар қўлланилган. Учинчи авлод интеграл 
ОКларига К140УД6 турдаги кучайтиргичлар киради. Тўртинчи авлод (махсус) 
ОКларининг баъзи параметрлари рекорд қийматларга эга. Уларга, масалан, 
кучланиш бўйича жуда катта кучайтириш коэффициенти (К

= 10
6
) га эга бўлган 
К152УД5 турдаги, чиқиш кучланишининг ортиш тезлиги юқори (75 В/мкс дан 
катта) бўлган К154УД2 турдаги ва кичик истеъмол токи (0,5 мА дан кам) га эга 
бўлган К140УД12 турдаги ОКлар киради. 
Уч каскадли ОК принципиал схемаси. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling