SherovM. B– Samdu “Ijtimoiy fanlar” kafedrasi dotsenti
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Download 201.64 Kb.
|
0a453bc6ebdfa13e7cd4a940a4bfca7a Ижтимоий иш назарияси
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Мазкур курснинг мақсади талабаларда ижтимоий ишнинг мазмун моҳияти, шакллари, методлари, технологиялари, ахлоқ тамойиллари ва ҳуқуқий таъминоти борасида батафсил таассурот ҳосил қилишдан иборат. Бу ушбу соҳа бўлажак мутахассисларида ижтимоий ҳимоя, ижтимоий хавфсизлик, ижтимоий таъминот, шунингдек социал менежмент соҳаларини тўғри англаш ва амалий фаолият юритиши кўникмаларини ҳосил қилади. Шунингдек, талабаларда жаҳон цивилизациясида ёрдам ва қўллаб-қувватлаш институтларининг тарихий шакллари, моделларининг ривожланишининг эволюцион йўли ҳақида тизимли тасаввур шакллантиришдан иборат. Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: Ижтимоий иш касбий соҳаси, инсонни англаш тармоқлари, унинг тамойиллари ва асосий катеогриялари борасида назарий билим ҳосил қилиш. Ижтимоий иш назариясининг предмети, объекти ва методларини алоҳида кўрсатиш. Ижтимоий ишни фан сифатида талин этиш. Ижтимоий ишнинг социологик, психологик, ахлоқий асосларини таҳлил этиш. Ижтимоий иш назарияси ва амалиётида қўлланилувчи асосий тушунчаларни тизимлаштириш. Аҳоли турли қатламлари билан ижтимоий ишнинг асосийй ўналишларини кўрсатиш. Жамият турли соҳаларида ижтимоий ишнинг асосий ўналишлари хусусиятларини белгилаш. Ижтимоий иш назариясининг хорижий моделларини таҳлил қилиш Ижтимоий иш фаолиятида юзага келувчи назарий ва амалий мураккаб ликларни таърифлаш. Замонавий жамиятларда ижтимоий ишнинг урни ва роли. ривожланиш истиқболларини очищ бериш тасаввурга эга бўлиши; Тарихий-қиёсий метод асосида талабаларга чет элдаги ва ватанимиздаги хусусий, жамоатчилик ва давлат томонидан ижтимоий ёрдам амалиётининг ўзига хос томонлари ҳақида тушунча шакллантириш. Талабаларда дунё мамлакатларида аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашнинг тарихий амалиётига тизимли, танқидий, қадриятли муносабатни шакллантириш. Талабаларга тарихий таҳлил асосида унинг ижтимоий ишнинг замонавий ривожланиш тенденцияларини,унинг институционал шакл ва моделларини баҳолашни ўргатишниши билиши ва улардан фойдалана олиши; Фаннинг вазифасига талабаларни юқорида кўрсатилган ижтимоий хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича амалий кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 201.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling