Адвокат: ___________ М.Т.Мирахмедова «_______» апрель 2023 йил
Янгийўл шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Саидовга
Болаликдан 2-гуруҳ ногирони ва боқувчисини йўқотган мақомига эга деб давлат томонидан топилиб бир умрга нафақа тайинланган фуқаро Хасанбаев Суннатилла Қудратуллаевичнинг ишончли вакили Тухтаев Садулла томонидан. Манзил: Мезон МФЙ, Самарқанд кўча 122-уй. Тел: 99 345-70-55
А Р И З А
Ногирон С.Қ.Хасанбаевнинг Янгийўл шаҳар, Мезон МФЙ, Ватанобод кўчасидаги 16-уй-жойнинг яшаш хонасидан қўшниси собиқ катта терговчи подполковник Махкамов Акмал ўзбошимчалик билан ёлғизлигидан фойдаланиб самосуд қилиб қонуний мулкдорни уйдан зўравонлик билан чиқариб ҳайдаб юборган.
2023-йил 13 апрель куни маҳалла фаоллари уйга киритиш учун борсак, Махкамов Акмал қаршилик қилди, уни манфаатини участка нозири фамилиясини сўрасам айтишдан бош тортди. Исми Ихтиёр экан. Натижада уйга кирита олмадик. Ногирон Хасанбаевнинг дарбадарликда чекаётган азоби чексиз бўлиб, муаммо ўз ечимини топмаса, маҳалла ва секторимиз обрўйига путур келиши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Мезон МФЙ Нуронийлар Кенгаши раиси, сиёсий партия аъзоси,
2-даражали “Меҳнат фахрийси”:
_____________ С.Тухтаев 13.04.2023 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |