Шикоят ариза
Download 39.84 Kb.
|
ШИКОЯТ АРИЗА.
-1- ШИКОЯТ АРИЗА Мен Шарипов Мурат 76 ёшлик қария ғам-алам билан ўтган 2020 йилдан бошлаб аянчлик холатга, яъни фирибгарлар гурухига олтин балиқча бўлиб уларнинг қармоғига илиниб қолган, 76 ёшлик қария бир умр ишлаб мехнат қилиб терган мулкларимдан айрилдим. 2013 йилдан бошланган муаллимларим бугунги кунга қадар сарсон, хал бўлмаётган махалда, Президентимиз корупцияга қарши Агентлик ташкил эттирдилар, лекин адолатлик муаммоларимиз хал бўлиш ўрнига, корупция кучайиб фирибгарлар доллар билан ишларни ёпиб келишяпти. Шайнисова Р.Н. укаси Беркинов Д.Н. синглиси Саидбобоева И.Н. Махмудов Д.Н.лар мулкларимни фирибгарлик, алдов йўллари билан мулкларимни талон-тарожлик қилиб ўзлаштириб олишганлар. Булардан ташқари яна битта жиноий гурух, Давлат хизматларида ишлайдиган гурух Тошкент шахар -2- ИИББ хузури бошқармасининг катта терговчиси Хамраев Темирмалик Ибрагим ўғли “Ипотека банк” АТИБ Шайхонтахур филиалида бош юристконсулт лавозимида ишлаган Акмалхонов Алишер Акмалхон ўғли ва учига чиққан муттахам фирибгар Шадиев Абдулазиз Абдулхакимзода ўғли ва унинг муовуни Шамсиев Акмал Амиржанович билан мени қолган иккита магазинларимни ва “Тинчлик савдо” МЧЖни хужжатларини қалбакилаштириб Давлат хизматларида қўл қўйдиришга эришган. Энди мен бўлиб ўтган иш фаолиятларига батафсил тушунтириб ўтсам. Мен 1967 йилдан бери райпишторг Ленин тумани (Миробод тумани)да сотувчиликда то директор муовунигача лавозимида 1994 йилгача ишлаб келдим. 1994 йилдан хусусийлаштириш бошланди, менга эски Саракул кўчаси 6-уйдаги 11-сонли 1394 кв.м.лик магазинни ўзимга хусусийлаштириб олдим. “Тинчлик савдо” МЧЖ фирма ташкил қилдим ва фирмага ўзим ва ўғилларим Шарипов Фарход Муродович ва Шарипов Иброхим Муродовичларни таъсисчи қилиб қўйдим. Йиллар давомида Оқ йўл кўчаси 3419 магазин, Мироншох 6-тор кўчаси 50-уйда ва П.Рижевский ва Мичурин кўчаси оралиғида магазинларни қуриб битказиб ишга тушириб юбордим. Жами фирмада туртта магазин, “Тинчлик савдо” МЧЖга хамма магазинлар Миробод туманида туманида жойлашган бўлиб ахолига озиқ-овқатлар билан савдо қилади. 2004 йили Шарипов Фарход Муродович вафот этгандан кейин Тошкент шахри Яккасарой тумани 1-сонли Давлат Нотариал Идораси нотариуси томонидан 2004 йил 21 декабрда ворислик хақидаги гувохномага асосан Шарипов Фарход Муродовичнинг турмуш ўртоғи Шарипова Наргиза -3- Анваровна, ўғли Шарипов Фаррух, қизи Шарипова Нигинага ўтган. “Тинчлик савдо” МЧЖнинг таъсисчилари 2005 йил 27 июндаги 11-сонли йиғилиш қарорида мархум ўғлимнинг вафот этганлиги муносабати, ўғлимни жамият таъсисчилигидан чиқариш, ўғлимнинг ўрнига қонуний ворислари сифатида Шарипов Фаррух, Шарипова Наргиза ва Шарипова Нигиналарни киритиш, фарзандлари вояга етмаганлигини инобатга олиб, уларнинг номидан вақтинчалик вояга етгунча баённомаларга ва хар хил хужжатларга имзо қўйиш болаларнинг онаси Шарипова Наргиза Анваровна зиммасига юклатилиши белгиланган. 05.09.2017 йилдаги янги таъсис шартномаси ва уставига асосан жамиятда устав жамғармасидаги улушлар таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланди. Шарипов Мурот: 80,72% ёки 72 676 345 сўм Шарипова Наргиза: Шарипов Фаррух: 19,28% ёки 17 353 289 сўм Шарипова Нигина: 2008-2013 йиллар давомида “Ўрикзор бозори”да Феруза Шайнисова билан танишиб қолиб, Ферузадан озиқ-овқат, яхна ичимликларни улгуржи нархларда олиб, пулларим етмаганда насияга бериб юборар ва кейин олиб келиб берарсиз деб насияга берар эди. Шундай қилиб кўп йиллар хамкорликда ишлагандан кейин, 2013 йилда Феруза пулдан қийналаётганини, товар обороти учун пул кераклигини, банкдан кредит олиб савдо фаолиятига сарфламоқчилигини, кредит олишга магазинларингиздан бирини гаровга қўйиб туришни илтимос қилди. Менинг хаётим давомида менга ёрдам қилса, мен харакат қиламан икки баробардан кўпроқ ёрдам қиламан. Феруза менга товарларини насияга бериб юрганлиги, кўп йиллар хамкорликда ишлаб келганлигимиз учун, менга яхшилик қилганларга мен хам яхшиликни кўпроқ қилишни одатим. -4- Шунинг учун Миробод тумани Эски Сарикўл 6-уй манзилда жойлашган магазин кадастр хужжатлари 2013 йил 14 март куни Ферузага бериб юбордим. Эшонгузар ягона Савдо МЧЖ Миллий банкнинг Учтепа филиалидан 400 миллион сўм кредит олишга. Мен ўғлим Шарипов Иброхимга Феруза опанга банкда кредит оляпти бизни Сарикўл 6-уйдаги магазинимизни гаровга қўйиб кредит оляпти, сен Феруза опанга олиб келган хужжатларга қўл қўйиб мухр босиб бергин ва керак бўлса натариусга бориб қўл қўйиб мухр босиб бер. Банкдан 400 миллион кредит олиб, товарлар ола бошлади, вақтлар ўтиб кредитни ёпиш муддати келиб қолди. Банкдан хатлар кела бошлади. Хатларда кредитни ёпиш масаласи ёзилган, агарда кредитни ёпмасангиз гаровга қўйилган магазинга қаратамиз деб ёзилган. Шундан кейин мен Ферузага банкдан хатлар кела бошлади, кредитни ёпинглар, бўлмаса магазинга қаратамиз деб ёзяпти деб тушунтирдим. Феруза харакат қиляпман, лекин вилоятлардан насияга олганлар келишмаяпти, телефон қилсам олишмаяпти. Мурот ака менга ёрдам қилинг илтимос, менга кредитни ёпиб берадиган Азиз исмли таниш топдим, лекин Азизга гаровга мулк қўйиб туриш керак. Менга яна қайтиб олган Зангии ота тумани Миришкор кўчаси 5-уй манзилдаги уйингизни бир қисмини Азизга гаровга қўйиб турайлик, кейин уйингизни қайтариб бераман. Бўстонлиқ туманида ота-онамдан қолган уйим бор, нархи 250 000 долларлик ховли уйим бор, хохласангиз шу уйим номингизга ўтқазиб тураман деб илтимос қилганлиги учун мен Ферузага рози бўлдим. Сабаби кредитга гаровга қўйилган 11-сонли магазин нарх 4 620 562 895 сўм Х.Сулайманов Республика суд экспертиз маркази томонидан 2020 йил 16.XI да бахоланган бўлиб -5- нархи жуда хам қиммат объект бўлиб, магазинни сақлаб қолиш мақсадида ва банк тарафдан сотилиб кетмаслиги учун Ферузани гапига ишониб рози бўлдим. Азиз исмлик Ферузани банкдаги кредитини қарзини ёпиб берди. Азиз банкни қарздорлик кредитини тўлаб берганлиги учун, шу куннинг ўзида яъни 10.07.2014 йили Зангиота тумани 11-нотариал идорасида Миришкор кўчаси 5-сонли уйни 554-кв.м. ер майдондаги уй гаров сифатида расмийлаштириб, Азизнинг холасига Садиқова Махмудага шу кунни ўзида нотариал идораси расмийлаштириб берганимдан кейин фирмадаги бугалтерига қилди телефон қилди. 1-соат ичида банкга Учтепа филиалига 300 миллион пул тушди. Феруза банкга телефон қилиб билди. Азиз қайси фирмадан пул туширганини билмийман. Кейин билсам олди-сотди шартномага қўл қўйган эканман. Мени қарилигимдан фойдаланиб кўзойнагим ёнимда йўқлигидан, фойдаланиб алдаб, қўл қўйдириб олган. Ферузага 10.09.2013 йили Зангиота туман Давлат нотариал 5-сонли идорасида олди-сотди шартномасига асосан 150 000 долларга келишиб 5 йилга хар ой 2000 доллардан беришга келишган эдик. Қарз шартномаси билан “Истиқлол” МФЙ раисидан “Тасдиқланган” холда келишган эдик. Бироқ Феруза 2.11.2013 йил уйни пулини менга 150000 доллар қарзини бермасдан туриб, икки ойдан кейин Миришкор кўча 5-уйга харидор 150000 долларга нахт долларга сотиб юбормоқчи бўлиб харакат қилиб кўрган. Лекин уйни 1-қисми Ферузанинг номидаги уй мени розилигимсиз сота олмас экан. Шунинг учун 4-сонли нотариал идорасига Зангиота туманида жойлашган манзилга мени чақиришди. Мен ўша нотарусни ўзида, Феруза билан олди-сотди шартномани бекор қилидириб ўзимнинг номимга қайтариб олдим. -6-
-7-
-8-
-9-
-10-
Феруза билан Ирода, Дилфузалар омборхонамни бузганига ичидаги қулфни бузгани ва ичидаги молларни талон-тарож қилиб юборганига, ёзмоқчи эдим. Аризани ёзманг биз сизга 150000 доллар берамиз деб тилхат ёзиб берганмиз дейишди. Лекин хозирги кунгача 150 минг доллар ёки магазинни қайтаргани йўқ. Энди мен сизлардан илтимос қилардимки адолатлик яхшилаб тергов қилиб мулкларимни қайтарилишида ёрдам беришингизни. Энди иккинчи жинойи гуруҳ, орган ходими ва давлат банк ходими ва тадбиркорлик ниқобида жуда катта фирибгарлик сохасида кандидат науклардан ташкил топган гуруҳ. Энди мен бўлиб ўтган ишларга батафсил тушунтириб ўтсам. 2020- йил июнь ойларининг 12-куни уйига Иброҳим ўғлим Ипотека банк ходими Алишерни олиб келди ва менга банкда юрист бўлиб ишлайман таништирди. “Тинчлик Савдо” МЧЖга тегишлик Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин банк кридити бўйича банк фойдасига ўтиб кетаётганлигини айтиб, шу холатдан хабарингиз борми деб сўради. Мен бу холатдан хабарим йўқлигини Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин қўйилганлигидан ва банк фойдасига ўтиб кетаётганлигидан хабарим йўқлигини айтдим. -11-
-12- қўл қўйиб муҳр босиб берганлиги сабабли бошқа фирмаларга ўтиб кетганлиги учун Иброҳим ўғлингиз ҳам соучастник бўлди. Агар хоҳласангиз олдингизда иккита вариант бор, биринчиси агар магазинларингиз бошқа фирмага ўтиб кетганлигидан хабарим бор десангиз, ўғлингиз жавобгар бўлмайди, иккинчи вариант хабарим йўқ десангиз, унда соучастник бўлади, агар биринчи вариантни хабарим бор эди десангиз, сизга 30.000 ёки 40.000 АҚШ доллар олиб бераман, ҳар ҳолда ҳеч нарсасиз қолиб кетгандан кўра, шу вариант яхшироқку деди. Мен Темурнинг таклифига ҳеч нарса демадим. Кейин Темур мени ҳолат бўйича сўроқ қилди. Эртаси Темур қоғозга чиқариб келди ва менга имзо қўйдириб олди. Эртасига 14-июль куни менинг мобил телефонимга яъни (91)1907060 рақамга (97)4411454 рақамидан Абдулазиз исмли йигит телефон қилиб, сотиладиган магазинингизни кўрсам бўладими деб сўради. Икки кун аввал магазинга харидор топиб бераман дегани учун, Темур юборган деб тушундим. Чунки мен ҳеч кимга сотаман демаганман ва эълон бермаганман. Темур менга Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уй ва Оқ йўл 341-а уйдаги магазинларни сотиб юборинг дегани учун сотиш ҳақида ўйлаб турган эдим, лекин ҳеч кимга сотаман деб ҳеч кимга айтганим йўқ. Мен Абдулазизга майли кўринглар деб ўғлим Иброҳимни телефонини бердим. Шу куни Абдулазиз иккита магазини, яъни Мироншоҳ 6-тор кўча 50-уй ва Оқ йўл кўча 341-а уй магазинларни кўргандан кейин сотилиш нархини сўради. Мен иккита магазинга 130 минг АҚШ долларга сотишимини айтдим. -13- Абдулазиз менга иккита магазин нархи 130 минг АҚШ доллар турмаслигини, узоғи 70 минг АҚШ доллари туришини айтиб эртага ишчим бориб сиз билан магазинларни нархини конкрет гаплашиб келади деди. Эртаси менга Акмал исмли йигит телефон қилиб Абдулазизни ишчиси эканлигини, сотиладиган магазинлар бўйича гаплашиб олиши кераклигини айтди. Акмал уйимга келди. Акмал билан маҳалладош таниш чиқиб қолдик. Акмал билан танишим бўлгани учун иккита магазин, яъни Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уй ва Оқ йўл кўчаси 341-а уйдаги магазинларга 100 минг АҚШ долларига сотишимни, ундан паст нархга сотмаслигимни айтдим. Акмал майли мен Абдулазизга етказаман деб кетди. Шундан сўнг тўрт беш кун фақат телефонда Абдулазиз билан гаплашдик. Абдулазиз билан Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уйдаги магазин ва Оқ йўл кўчаси 341-а уй магазинлар нархи бўйича савдолашдик. Абдулазиз бу магазинлар 70 минг АҚШ долларига кейин 80 минг АҚШ долларига ва охирги 90 минг АҚШ долларига сотиб олиши мумкинлигини айтди. Мен Абдулазизга 100 минг АҚШ долларидан камига сотмаслигимни айтдим. Абдулазиз майли Мироншоҳ 6-тор кўчаси ва Оқ йўл кўчаси 341-а уйдаги магазинларни 100 минг АҚШ долларига оламан, фақат фирма билан берасиз, магазиндаги товарлари ва газ 3102 русумлик Волга машинани қўшиб юборасиз деди. Мен Абдулазизга фирмани яъни “Тинчлик Савдо” МЧЖни сизга ўтказа олмайман, чунки фирманинг уставида ва балансида сизга сотилаётган Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уй ва Оқ йўл кўчаси 341-а уйдаги магазинларидан -14- ташқари яна иккита магазинлар, яъни Эски Сарикўл кўчаси 6-уйда магазин ҳамда П.Рижевский оралиғидаги Мичурин кўчасида жойлашган магазин бор, бу магазинлар мендан фирибгарлик йўли билан, мени имзоларимни сохталаштириб, ўзлаштириб олган. Шу магазинлар бўйича ҳозир ИИББ тергов бошқармасида тергов кетяпти. Терговда ёки судда магазинлар яъни Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин ҳамда П.Рижевский оралиғидаги Мичурин кўчасида жойлашган магазин менга қайтиши керак. Шу сабабли фирмани сизга бера олмайман. Абдулазиз фирмангиз ҳам менга керак, фирмангиз эски экан, банкдан кредит олишга ишончлик экан, фирмасиз магазинларни сотиб олмайман деди. Шунда мен Абдулазизга фирмани ўтказиб берсам, терговдан ёки суддан Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин ҳамда Павел Рижевский оралиғида Мичурин кўчаси оралиғидаги магазинларни менга қайтаришганда, шу магазинларни қайтариб берасизми деб айтдим. Абдулазиз менга ҳавотирланманг мен Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин ҳамда П.Рижевский оралиғидаги Мичурин кўчаларида жойлашган магазинларингизни сиздан сотиб олмаяпманку, тергов ёки судда қайтса мен албатта шу иккита магазинларингизни сизга фирмадан чиқариб қайтариб бераман деб ваъда берди. Шу сабабли мен Абдулазизга сотаётган иккита магазинларни, яъни Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уй ва Оқ йўл кўчаси 341-а уйдаги магазинларни сотишга ва фирмани беришга рози бўлдим. Кейин 4-июль 2020 йил шанба куни Абдулазиз билан Акмал мени уйимга келишди. -18- Шу куни Абдулазизни биринчи марта кўришим. Абдулазиз 10 минг АҚШ доллари заклад берди. Мен Абдулазизга 10 минг АҚШ доллари олганимни ва орқага қайтсам 20 минг АҚШ доллари қилиб беришимни ҳақида тилхат ёзиб бердим. Уйимда Абдулазиз фирманинг уставини тилхат ва иккита магазинни, яъни Мироншоҳ 6-тор кўчаси 50-уй ва Оқ йўл 341-а уйдаги магазинларнинг кадастрини берди. Шунда мен Абдулазизга фирмада сотилаётган иккита магазинлардан ташқари яна иккита магазин, яъни Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин ҳамда П.Рижевский кўчаси оралиғидаги Мичурин кўчасидаги магазинлар бор деб ҳужжатларни кўрсатдим ва Абдулазизга такроран иккита магазинларим бўйича ИИББда тергов кетаяпти, бу магазинлар фирибгарлик йўли билан олиб қўйилган, тергов ёки судда магазинлар менга қайтади, шунда магазинларни чиқариб менга қайтариб берасиз дедим. Шунда Абдулазиз менга ҳавотирланманг, мен сиздан фақат Мироншоҳ 6-тор кўча 50-уй ва Оқ йўл кўча 341-а уйдаги магазинларини сотиб оляпман. Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазин ҳамда П.Рижевский кўчаси оралиғидаги Мичурин кўчаларидаги магазинларни сизга албатта қайтараман, чунки бу магазинларни сотиб олмаяпманку, ҳавотирланманг деб ваъда берди ва биз Абдулазиз билан шунга келишдик. Шу вақтда бизни олдимизда аёлим ҳожи она, ўғлим Иброҳим ва Акмал ишчиси, Абдулазиз ва мен, жами 5 киши бўлиб гаплашган эдик. Шундан кейин 2020-йил 6-июль куни пандемия авжига чиққан маҳалда Миробод тумани Ягона дарчага соат 15.30 ларда, мени ва келиним -19- Шарипова Наргиза Анваровна билан келдик. Абдулазиз бизларга келинглар, мен хамма хужжатларни тайёрлатиб қўйдим, ягона дарчада менинг яқин дўстим бор, хамма хужжатларни яхшилаб тайёрлаб қўйишди. Сизлар кириб имзо қўйсангизлар бўлди. Мен ва келиним билан ягона дарчага эшигини олдида ичкарига киргизмай, тез хужжатларга қўл қўйинглар ва эшикниолдидан кетингизлар деди. Биз имзоларни қўйганимизда Шамсиев Акмал Амирджанович йўқ эди. Негадир хужжатларга бизни олдимизда имзо қўймади, Тўй-тепада ишим бор деб кетиб қолди. Ягона дарчада имзо қўйганимизда бизларга нималарга имзо қўйганимиз тўғрисида тушунтирмади, фақат тез имзо қўйинглар ва тез кетинглар ва қўл қўйган хужжатлардан бир нусха хам беришмади. Биз кўчага чиққанимизда келиним Шарипова Наргиза ишига кетди. Мен кўчадаги скамейкага ўтириб, менга Абдулазиз 70 минг АҚШ доллари бериб, Муротака менга чет элдан бир миллион долларлик юк келди, Қозоғистон чегарасида карантинга тиқиб қўйибди. Менга 20 минг АҚШ доллар керак. Шунинг учун 20 минг АҚШ доллар кам бердим. 20 минг АҚШ долларни бир ой ичида бераман деди. Мен, Акмал менинг махалладошим бўлгани учун йўқ дея олмадим. Лекин Акмал бугунги кунгача бергани йўқ. 20 минг АҚШ доллари бермади. 2020 йил 3-декабрь куни “Ипотека Банк” юристи Алишер ва шериги Ровшан Эски Сарикўл кўчаси 6-уйдаги магазинга келиб магазинни хайтлаймиз, хамма ижарачилар чиқиб кетишсин деб талаб қўйишди. Шунда ўғлим банк ходимларига ижарачилар шу магазинда тадбиркорлик қилиб, тирикчилик -20-
-21-
2020 йил 6 июлда Шамсиев Акмал Амирджанович номига фирмани расмийлаштириб, кейин нимагадир 20.11.2020 йили Шадиев АбдулазизАбдухакимзода ўзини номига “Тинчлик Савдо” МЧЖни ўзининг номига расмийлаштириб олган. Менимча Шамсиев Акмални шолғом қилиб, хамма жиноий ишларни яъни қалбаки баённомалар, қалбаки хужжатларни Акмалга ағдариш мақсадида фирмани Акмални номига расмийлаштириб кейин Акмалдан фирмани тоза қилиб олган. Абдулазиз ўзининг номига оволиб мен фирманинг ягона 100% таъсисчисиман деб юрибди. Иқтисодий судларга бормай аризалар бериб, мен 100% ягона таъсисчисиман, менсиз кўраверинглар деб менсимай бормай юрибди. Шадиев Абдулазиз ўзига хозирги кунда гўёки, мендан тўртта магазинни сотиб олганлигини, гўёки менга 220 минг АҚШ доллари берганман деб тухмат қилиб юрибди. Лекин Абдулазиз менинг уйимда 10 минг АҚШ доллари бериб мени хожи она аёлимга сиз 10 минг долларни санг десам Абдулазизнинг чўнтагидан қаеридадир яшир камера бор экан. Кўзойнаклими ёки ручкаликми, ёки тугмачаликми, бизлар тўғри содда оила бўлсак. Абдулазиз билмадим чикистми шпионми қаердан бундай мактабда ўқиган экан. -22-
Абдулазизни сиёмка запис қилганидан ўрганиб, мен ҳам сотовий телефонга запис қилдим, лекин кечроқ билиб қилдим. Адвокатим Арипов Алишер билан гаплашгани бор, адвакатимга лицензиянгни олдириб ташлайман, Мурод акани, ўғли Иброҳимни қамоққа тиқаман, улар 220 минг доллар олмаганман, фақат 80 минг доллар олганман деб алдаб юрибди. Абдулазиз ҳар гал Шодиевлар авлодиданман деб қўрқитади. Адвокатим Арипов Алишер ҳам қўрқиб менга Мурод ака мени оилам бор лицензияни олиб қўйса деб бошқа адвакат топинг деб кетиб қолди. ИИББ терговчиси Хамраев Темур терговни бир томонлама олиб бориб, оилавий Беркинов Д.Н. опа-сингилларини турмага тиқмай фақат штраф билан Сергели судидан штраф билан чиқариб юборди. Оз-оздан 100 минг долларга яқин олди ва яна 200 минг доллар ваъда қилишган эди. Беркиновлар оиласидан 200 минг доллар оламан деб харакат қилди. Яна роса харакат қилди 200 минг долларни оламан деб, афсуски опа-сингиллар ўрнига ўзи Хамраев Темур қамоққа тушди. Лекин менга Шарипов Муротга, Шарипова Наргизага ва навараларим -23-
Сизлардан илтимос қилиб сўрайман оиламиз билан. Шикоят-аризани ўз қўлим билан ёздим эсимда қолганларимни ёздим. 2021 йил 12 октябр ойида Яккасарой тумани парк Киров боғида Тошкент шахар сайёр қабулида бўлдим. Тошкент шахар ИИББ бошлиғи А.Н.Тошпўлатовнинг қабулида бўлдим ва менга жавоб хат келди. Менга жавоб хатида биздан жиноий ишни Бош прокуратура давом эттиришлик учун делани чақиртириб олибди. Мен Бош прокуратурага бордим, прокуратурада терговчи Бегиев Фаррух тергов қилди, кейин билсам ДХХ тергов бошқармаси делани чақиртириб олибди. Кейин мени ДХХнинг терговчиси Эшмурадов Зафар чақирди ва тергов қилди. Терговдан кейин негадир мени жабирланувчи эмас гувох сифатида ўтибман. -24- Бу терговда қандай гувох бўлиши мумкин мени мулкларим талон-тарож бўлиб кетган бўлса, фирибгарларга ўтиб кетган бўлса. Бу ерда бир гап бор. ДХХ терговни тамомлаб, Бош прокуратурага делани жўнатиб юборибди. Бош прокуратура ходимлари 1-қисмини Тошкент вилояти Чиноз туман жиноий судига ва бир қисмини Сирдарё вилоятига терговни давом эттиришга 2022 йил 7 сентябрда жўнатиб юборган, Сирдарё вилоятига юборган хозирги 2023 йил 7 сентябргача хал бўлгани йўқ. 2022 йилда Тошкент шахарда Чилонзор туманида Сайёр қабулига яна бордим. Тошкент шахар прокурорининг ўринбосари қабул қилди, аризани олиб қолди. Яна менга жавоб хати келди ва хатда аризангиз кўриб ўрганиб чиқилди ва сиз Сирдарё вилоят прокуратурасига мурожаат қилинг, сизни аризангизни кўриб чиқиб кўрсатилган важларни хар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишини, натижасига кўра қонуний қарор қилинади деб жавоб хати келди. Негадир хамма прокуратура ходим рахбарлар Сирдарёга жўнатяпти хамма фирибгарлар Тошкент шахрида бўлса, менимча мени 76 ёшга қария 2-гурух ногирони бўлса Сирдарёга боролмаса керак деб, фирибгарларга ёрдам қилиб, делани секин ёпиб юборса керак. 23 феврал 2023 йил Бош прокурорнинг ўринбосари Б.Б.Валиевнинг қабулига ёзилдим, лекин шу бугунги кун 28 сентябр 2023 йилгача чақиришмади, бу йил қабулига киролмасам керак. 3 май 2023 йили Тошкент вилояти Бўка туманида Сайёр қабулни эшитиб қолиб соат 17 ларга етиб бордим ва Артиқова Светлан қабул қилдилар ва менга аризангиз Тошкент вилоятида қолади, менга хам ариза ёзиб беринг, ўзим шахсан кириб чиқаман деб тушунтирдилар ва мен хурсанд бўлиб дуо қилиб ёзиб қолдирдим. 8 май куни менга Усмонов Абдулхамид телефон қилди. Мен тез олдига бордим. 19-бошқармадан экан. Абдулхамид билан гаплашдим ва сўрадим -25- Нега менинг терговим Тошкентда ахир Тошкент шахар прокуратураси бўлса бундан ташқари ўн иккита туман бўлса, хамма фирибгарлар Тошкентда бўлса деб сўрасам, бу ерда Тошкентда ўйин қилиб юборишади деб жавоб берди. Шунинг учун Сирдарёда адолатли тергов қилади деди. Мен тўғри тушунган бўлсам Сирдарёдагилар Тошкентдаги прокуратура ходимларидан Сирдарёлик ходимлар жуда кучлик ўйинчилар экан. Билишим Артикова Светланна хам менинг муаммоларимни хал қилмай Сирдарёга жўнатиб юборибди. Эсимга тушганларини қўшимча қилиб ёздим. Сизга хурмат билан 2-гурух ногирон нафақахўр 76-ёшли фуқаро Шарипов М. Download 39.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling