ҚЎшилган қиймат солиғи бўйича солиқ Ҳисоботи шакллари
-боб. Сотиб олиш реестрини юритиш
Download 0.88 Mb.
|
1-�����
2-боб. Сотиб олиш реестрини юритиш
6. Сотиб олувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 37-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлаш мақсадида товар етказиб берувчилар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган Сотиб олиш реестрини юритадилар. 7. Сотиб олиш реестрига ўзгартириш киритишда бирор-бир ҳисобварақ-фактурани бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш Сотиб олиш реестрининг қўшимча варағида ушбу ўзгартириш киритилган солиқ даврида амалга оширилади. Сотиб олиш реестрининг қўшимча варақлари унинг ажралмас қисми ҳисобланади. 8. Сотиб олиш реестрининг шакли Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 4-иловасида келтирилган. 9. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарлар олиб киришда олиб кирилган товарлар учун божхона юк декларациялари ва божхона органига ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари (ёки воситачилик ташкилотлари орқали товарлар олувчи комитентлар (бошқа топшириқ берувчилар) учун уларнинг нусхалари) импорт қилинган товар бўйича ҚҚС тўланганидан кейин Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим. 10. Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида ҳисобда турмаган чет эллик шахслардан олинган товарларнинг (хизматларнинг) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди эканлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси, бошқа ҳужжатлар, шунингдек ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатлари ушбу хизматлар бўйича ҚҚС тўланганидан кейин Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим. 11. Устав капиталига қўйилма сифатида мол-мулкни ёки хизматларни топшириш расмийлаштириладиган ва қўйилмани устав капиталига топширувчи томонидан белгиланган тартибда тўланган ҚҚС суммаси кўрсатилган ҳужжатлар қабул қилувчи юридик шахснинг Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим. 12. Комитентга (топшириқ берувчига) ўз фаолиятини воситачилик ёки топшириқ шартномасига асосан юритувчи шахс томонидан ўзининг ҳақи суммасига тақдим этган ҳисобварақ-фактуралар комитентнинг (топшириқ берувчининг) Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилади. 13. Ходимларнинг хизмат сафари вақтида уй-жойни ижарага олиш бўйича хизматларни ҳамда ходимларни хизмат сафари жойигача ташиш ва қайтариб олиб келиш бўйича хизматларни олишда Сотиб олиш реестрида ушбу хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи, ҚҚС алоҳида қаторда ажратиб кўрсатилган, ходимга берилган ва у томонидан хизмат сафари тўғрисида ҳисоботга киритилган ҳужжатлар (ёки уларнинг нусхалари) рўйхатдан ўтказилади. 14. Сотиб олиш реестрида қуйидагилардан олинган ҳисобварақ-фактуралар (ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) рўйхатдан ўтказилмайди: ҚҚС тўловчиси бўлмаган етказиб берувчилардан ёки ҚҚСдан озод этилган айланмалар бўйича; товарларни бепул бериш (хизматларни бепул кўрсатиш), жумладан асосий восита ва номоддий активларни бепул бериш, бундан олувчи улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 267-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС тўланган ҳоллар мустасно; биржа иштирокчиси (брокер) томонидан чет эл валютаси, қимматбаҳо қоғозлар олди-сотди операцияларини амалга оширишда; комиссионер (ишончли вакил) томонидан комитентдан (топшириқ берувчидан) реализация қилиш учун берилган товарлар (хизматлар) бўйича; комиссионер (ишончли вакил) томонидан комитент (бошқа топшириқ берувчи) учун олинган товарлар (хизматлар) бўйича. 15. Қисман компьютер ёрдамида, қисман қўл билан тўлдирилган, бироқ тўлдиришнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ бўлган ҳисобварақ-фактуралар Сотиб олиш реестрида рўйхатдан ўтказилиши мумкин. 16. Сотиб олиш реестрининг тўғри юритилиши устидан назорат ташкилот раҳбари ёки у томонидан ваколатли этиб тайинланган шахс томонидан амалга оширилади. Сотиб олиш реестри сотиб олувчида охирги ёзув санасидан бошлаб тўлиқ 5 йил давомида сақланади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling