Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари бўйича сонли ш а р т н о м а
Download 53 Kb.
|
Pulli xizmat hujjatlari2.1-илова
- Bu sahifa navigatsiya:
- I. Шартноманинг предмети.
- II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари бўйича _________-сонли Ш А Р Т Н О М А Пискент туман _____________ (имзоланган сана) Мазкур шартнома, Устав асосида фаолият юритувчи Пискент туман 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти номидан ушбу давлат мактабгача таълим ташкилоти директори __________________________ (кейинги ўринларда Бажарувчи деб юритилади) бир томондан __________________________нинг онаси (отаси, уларнинг ўрнини босувчи шахс) фуқаро ________________________________ иккинчи томондан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунга мувофиқ имзоланди. I. Шартноманинг предмети. 1.1. Шартноманинг предмети болаларга қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатишдан иборат. 1.2. Бажарувчи томонидан кўрсатиладиган қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари ва уларнинг нархлари қуйидагилардан иборат:
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур: қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларини тасдиқланган ўқув дастурлари асосида амалга ошириш; қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш учун санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ хона ажратиш, хонани жиҳозлаш, таълим-тарбия жараёни учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиш; қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш жараёнида боланинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг шахсига ҳурмат кўрсатиш; болани жисмоний ва психик зўравонликнинг барча шаклларидан муҳофаза қилиш; боланинг маънавий, жисмоний ва психик саломатлигини мустаҳкамлаш учун шароит яратиш; боланинг касаллик вақтида, даволанаётганида, ота-онаси (яқин қариндоши) нинг меҳнат таътили даврида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларини олиш бўйича жойини сақлаб қолиш; боланинг ўзига хос хусусиятлари сабабли унга машғулотлар ўтиш мумкин бўлмаганда ёки машғулотлар ўтиш педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, Буюртмачини бу ҳақда хабардор қилиш. 2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда шартномани муддатидан олдин бекор қилиш; буюртмачини бир ой олдин огоҳлантирган ҳолда хизматлар нархини ўзгартириш; ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари бўйича машғулотлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш; 2.3. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур: кўрсатилаётган қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари учун белгиланган тўловни олдиндан тўлаш; боланинг машуғлотларга ўқув жадвалига мувофиқ тўлиқ қатнашишини таъминлаш; боланинг машғулотларга келмайдиган кунлари ҳақида Бажарувчини хабардор қилиш; яшаш манзили ёки телефон рақами ўзгарган тақдирда Бажарувчини бу ҳақда зудлик билан огоҳ қилиш; боланинг хулқ-атвори ёки унинг машғулотларга бўлган муносабати бўйича Бажарувчининг эътирозлари бўлганда, Бажарувчининг илтимосига кўра суҳбатга ёки йиғилишларга келиш; Бажарувчининг маъмурияти, педагог ва бошқа ходимларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш; 2.4. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: мазкур шартномани муддатидан олдин бекор қилиш; қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатадиган педагог ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар бериш; болага кўрсатилаётган қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматларининг самарадорлиги бўйича маълумот талаб қилиш. Download 53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling