Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди. Бу Байден учун чақирувми?


Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилди


Download 34.49 Kb.
bet7/8
Sana03.12.2023
Hajmi34.49 Kb.
#1806315
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилдиЎзбекистон транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов Ҳиндистон элчиси Маниш Прабҳат билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Хабарда айтилишича, учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари икки давлат муносабатларида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этган.
Мулоқотда икки томонлама авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама этилган, мамлакатлар ўртасида транспорт йўлакларини аниқлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг аҳамияти муҳим эканлиги таъкидланган.

Шу билан бирга, транспорт соҳасидаги мавжуд инвестиция лойиҳалари ҳам муҳокама этилди. Томонлар аввалги эришилган келишувлар юзасидан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди, дейилади маълумотда.


Энди қийноқ жиноятини содир этган шахслар муддатидан илгари озод қилинмаслиги мумкинҚийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Унга кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида келишув асосида Олий Мажлис палаталари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил - омбудсман, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.
Лойиҳада:

  • Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузурида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ва мунтазам ёритиш;

  • омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик гуруҳлари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига «мониторинг ташрифлари» тизимини йўлга қўйиш;

  • Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва улар олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар билан ўзаро муносабатда бўлиш қоидаларини белгилаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;


Download 34.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling