Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди. Бу Байден учун чақирувми?
Афғонистон ва Ироқда АҚШнинг 2,5 минг нафардан ҳарбий хизматчиси қолди
Download 34.49 Kb.
|
Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Барча муаммолар лоқайдликдан бошланади» – Президент маънавият масаласига жиддий қараш шартлигини таъкидлади
Афғонистон ва Ироқда АҚШнинг 2,5 минг нафардан ҳарбий хизматчиси қолди
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллернинг эслатишича, Пентагон 2021 йил май ойига келиб Афғонистондаги ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқиб кетишни режалаштирган. АҚШ Афғонистон ва Ироқда 2,5 минг нафардан ҳарбий хизматчисини қолдирди, деб маълум қилди АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер. Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги ҳозирги ҳарбий хизматчилар террорчиларга қарши операциялар ўтказиш ва мамлакат хавфсизлик хизматини шуғуллантириш учун етарлидир. Миллер ҳарбийлар сонининг қисқартирилиши АҚШнинг "Толибон" ҳаракати билан келишуви доирасида амалга ошаётгани ва Пентагон 2021 йил май ойига келиб Афғонистондаги ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқиб кетишни режалаштирганини эслатди. Унинг қайд этишича, Ироқдаги Америка қўшинларининг қисқартирилиши бу мамлакат хавфсизлик кучларининг имкониятлари ошганини билдиради. Миллер шу билан бирга, АҚШ ва халқаро коалиция кучлари ИШИД устидан ғалабани мустаҳкамлаш учун Ироқда қолишини таъкидлади. У АҚШ Ироқ хавфсизлик кучларига терроризмга қарши курашда ёрдам беришда давом этишини айтди. Миллернинг қўшимча қилишича, Ироқдаги аксарият операцияларни мамлакат хавфсизлик кучларининг ўзи ўтказмоқда. «Барча муаммолар лоқайдликдан бошланади» – Президент маънавият масаласига жиддий қараш шартлигини таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида ўтказилган йиғилишда Республика маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. «Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавиятдир. Ҳозирги замонда маънавий нуқтайи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча фожиа ва муаммолар, ватанга, миллатга, келажакка хиёнат айнан лоқайдликдан бошланади. Яна бир бор айтаман, дунёдаги қалтис вазият, сиёсий «ўйин»лар барчамизни сергакликка ундаши керак. Жаҳонда кечаётган геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, улардан хулоса чиқарган ҳолда, йўлимизни тўғри танлашимиз зарур. Ҳаммангиз кўриб турибсиз, коррупция, тамагирлик, бюрократия нафақат иқтисодий, балки маънавий ҳаётда ҳам оёғимизга болта урмоқда. Бу иллатларга қарши кенг кўламли кураш бошладик. Лекин жамоатчилик назоратини кучайтирмас эканмиз, бу иллатлардан халос бўлиш қийин», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. Президент йиғилганларга бир қатор саволлар билан юзланган. «Бундай таҳдидларга қарши курашда маънавий-маърифий ишларга, таълим-тарбия соҳасига жавобгар ташкилотларимиз қандай рол ўйнамоқда? Бизда умуман маънавий тарғибот методикаси, замонавий технологиялар борми? Бу масалалар билан кимдир илмий асосда шуғулланяптими? Download 34.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling