Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди. Бу Байден учун чақирувми?


Download 34.49 Kb.
bet3/8
Sana09.06.2023
Hajmi34.49 Kb.
#1471456
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди

«Мен қишлоқи йигитман»
Капитолий полицияси жума куни Виржиниядан бўлган йигитни қўлга олди, у ўз машинасида инаугурация маросимига иштирок этиш учун тайёрланган сохта пропуск билан Вашингтон марказига киришга уринганди. CNN телекомпанияси маълумотига кўра, унинг ёнидан 500дан ортиқ ўқ ва ўқланган тўппонча топилган.
Телеканал маълумотига кўра, полициячиларнинг сўровига жавобан у ўзида Glock русумли яримавтомат тўппонча борлигини тасдиқлаган. Якунда у ноқонуний қурол ва ўқ-дори сақлаш туфайли қўлга олинган.
У бамперига ўқотар қуролга оид бир неча наклейкалар ёпиштирилган пикапда ҳаракатланган. Улардан бирида шундай дейилади: «Агар улар сизнинг қуролингизни олиш учун келишса, аввалига ўз ўқларингизни беринг». Бу ҳақда суд ҳужжатларига асосланган ҳолда Reuters агентлиги ёзган.
Кейинроқ маълум бўлишича, уни қўйиб юборишган. Капитолий полицияси қўлга олинган шахсда нодавлат ташкилот томонидан берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлганини маълум қилган.
У Washington Post мухбири билан суҳбатда хусусий қўриқлаш фирмасида ишлашини айтиб ўтган. «Мен Вашингтонда адашиб қолганимдан кейин назорат-ўтказиш пунктига келдим, чунки мен қишлоқдан чиққан йигитман. Мен уларга ўзимга берилган инаугурация маросими белгисини кўрсатдим», деган у.
Тарихда биринчи марта: АҚШ вакиллар палатаси Трампга иккинчи марта импичмент эълон қилди АҚШ конгресси вакиллар палатасининг аксарият аъзолари АҚШ президенти Доналд Трампга импичмент эълон қилиш ҳақидаги резолюцияни маъқуллади. Эътиборлиси, конгресснинг қуйи палатаси АҚШ тарихида биринчи марта амалдаги президентга иккинчи марта импичмент эълон қилмоқда.
Эндиликда ҳужжат конгресснинг юқори палатаси – сенатга кўриб чиқиш учун ўтади.
Ўз лавозимидан кетишига бир ҳафта қолган амалдаги президентга импичмент эълон қилиш учун 232 конгрессмен, жумладан 10 республикачи овоз берди, 197 нафари қарши чиқди.
Резолюцияда Трамп ўтган ҳафта Капитолийда юз берган тартибсизликлар ортида исёнга чақиришда айбланган.
Ҳужжат сенатга топширилгач, у ерда суд жараёни бошланади. Бироқ сенатда кўпчиликни Трампнинг партиядошлари ташкил қилади ва у ерда резолюция ёки рад этилиши, ёки кўриб чиқилиши кейинги президент келгунича чўзилиши мумкин. Сенатдаги кўпчилик етакчиси, республикачи Митч Макконелл импичмент масаласини кўриб чиқиш учун шошилинч йиғилиш чақиртирмаслигини айтган. Сенатнинг режа бўйича навбатдаги йиғилиши 19 январга, сайланган президент Жо Байденнинг инаугурацияси эса 20 январга белгиланган.

Download 34.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling