Ширанова марҳабо иноятовна тошкент молия институти, мустақил тадқиқодчиси
Download 168 Kb.
|
6-йўналиш -ШИРАНОВА МАРҲАБО ИНОЯТОВНА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
ШИРАНОВА МАРҲАБО ИНОЯТОВНА Тошкент молия институти, мустақил тадқиқодчиси ИНВЕСТИЦИЯ ПОРТФЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ Аннотация: инвестиция жараёнларини амалга оширишда ва капитал бюджетини тузиш жараёнида капитал баҳосини ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, капитал баҳоси инвестиция объекти баҳосини белгилашда тўғридан – тўғри таъсир этиши инвестиция портфелини шакллантиришда солиқларнинг аҳамиятини оширади. Калит сўзлар: инвестиция, инвестиция фаолияти, солиқлар, солиққа тортиш, капитал, бюджет, хорижий инвестор, халқаро инвестициялар. Аннотация: при реализации инвестиционных процессов и в процессе формирования бюджета капитальных вложений важно рассчитать стоимость капитала. Поскольку прямое влияние оценки капитала на определение оценочной стоимости объекта инвестирования повышает важность налогов при формировании инвестиционного портфеля. Ключевые слова: инвестиции, инвестиционная деятельность, налоги, налогообложение, капитал, бюджет, иностранный инвестор, международные инвестиции. Abstract: when implementing investment processes and in the process of forming a capital investment budget, it is important to calculate the cost of capital. Since the direct impact of capital valuation on the determination of the estimated value of the investment object increases the importance of taxes in the formation of an investment portfolio. Keywords: investments, investment activity, taxes, taxation, capital, budget, foreign investor, international investments. Иқтисодиётда ҳар қандай субъект ўз фаолиятини ривожланиш ва жорий операциялар нуқтаи-назаридан молиялаштириш учун пул маблағларига эҳтиёж сезади. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 24-26 март кунлари бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқида, Ўзбекистон инвестиция жозибадорлигини ошириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш. Давлат раҳбари бу борада 2022 йилдан президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилишини таъкидлади. «Краудсорсинг платформаси ва замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда барча тармоқлар ва ҳудудлардаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказишни давом эттирамиз»1, дея таъкидлаб ўтдилар. Зеро, капитал баҳоси кўрсаткичи инвестиция лойиҳаларини ва компаниянинг инвестиция портфелини самарадорлигини баҳолашда кенг қўлланилади. Инвестиция фаолияти кўпинча қарорлар (айланма активларни молиялаштириш сиёсатининг шаклланиши, лизингдан фойдаланиш қарори, компаниянинг операция фойдасини режалаштириш ва ҳ.к.) компания капитал баҳоси таҳлилига асосланиши бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади. Г.Морунованинг фикрига кўра, «замонавий муниципал маблағларнинг асосий ажралиб турадиган хусусияти, асосан, маҳаллий бюджетлар томонидан ифодаланганлиги билан боғлиқ бўлиб, «муниципал молия» деганда маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёридаги маблағларни шакллантириш ва сарфлаш учун пул муносабатларининг мажмуи тушунилиши керак»2. Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг асосий диққат марказида маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш ва баpқаpоpлигини таъминлаш, уларнинг даромад базаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий бюджетлар даромад манбаларини кенгайтириш ва шу асосда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш каби масалаларга нисбатан кенгроқ ўрин берилган. Download 168 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling