Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Download 1.74 Mb.
bet4/12
Sana02.08.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1664599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

4.4 Шишанинг турлари

Тахта ойна. Тахта ойнага оддий дераза, витрина, иссиқлик нурларини ютувчи, арматураланган ва бошқа ойна турлари киради.

Тахта ойна дераза ва эшикни тўсишга, саноат ва жамоат биноларини ташқи муҳитдан изоляциялашда, ички ва ташқи томондан безашда ишлатилади. Тахта ойна эни 250-1600 мм, узунлиги 250-2200 мм, қалинлиги 2; 2,5; 3; 4; 5 ва 6 мм ўлчамларда тайёрланади. Бир метр квадрат ойнанинг массаси 2-5 кг бўлади. Шиша тахтанинг нур ўтказувчанлиги 87% кам бўлмаслиги, шаффоф бўлиши талаб этилади. У рангсиз бўлиб, баъзи холларда яшил ёки кўкимтир соялар бўлиши рухсат этилади. Тахта ойна юзасидаги қийшиқликлар, бурмалар, йўл-йўл чизиқлар, бўшлиқларнинг бўлиши унинг навини белгилайди.

Витрина ойнаси маъмурий, маиший, савдо, меҳмонхона ва ш.к. биноларни безашда ва изоляциялашда ишлатилади. Витрина ойналари полировкаланиб, қалинлиги 6-10 мм, эни 3500, бўйи 6000 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Витрина ойнасининг бир томонлама нур ўтказувчи тури биноларни безашда ва ёруғлик нурини мўътадил сақлашда зарур бўлади.

Иссиқ нурларни қайтарувчи ойна бир томондан 0,3-1 мкм қалинликда, турли рангдаги металл ва оксид плёнкалар билан қопланган бўлади. Металл ёки оксид қопламалари махсус ионли пуркаш ускуналари ёрдамида никел-хром аралашмаси, темир, мис, хаттоки олтин, платина ва ш.к. нодир металлар қопланиши мумкин. Уларнинг нур ўтказувчанлиги 30-70% атрофида бўлади. Металл қопламали шишалар инфрақизил нурларни қайтаргани сабабли қизимайди ва хонадан нур ташқарига чиқмаслиги туфайли биноларда иссиқлик сақланади. Металл ва оксид плёнкалар билан қопланган витрина ойналари Париж, Берлин, Тошкент (Бизнес маркази, Интерконтинентал меҳмонхонаси ва х.к.) ва бошқа маъмурий биноларни безаш ва изоляциялашда ишлатилгани, унинг имкониятлари кўплигидан дарак беради.

Иссиқ нурларни ютувчи ойна оддий ойнадан кимёвий таркибида темир, кобалт, никел оксиди бўлиши билан фарқ қилади. Ойнанинг бу тури даволаниш, болалар боғчалари, гулхона, қишки боғ, бино ва иншоотларни ромларига ўрнатилади.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling