Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Силикат шишанинг оксид таркиби, % масса бўйича


Download 1.74 Mb.
bet2/12
Sana02.08.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1664599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

Силикат шишанинг оксид таркиби, % масса бўйича:

SiO2-64-73; Al2O3-0,5-7,2; K2O-0-5; Na2O-10-15;

SiO2-64-73; Al2O3-0,5-7,2; K2O-0-5; Na2O-10-15;

CaO-2,5-26,5; MgO-0-4; Fe2O3-0-0,4; SO3-0-0,5; В2O3-0-5.

Шиша массасига каолин, дала шпати (Al2O3) киритилиши унинг механик мустаҳкамлигини, термик ва кимёвий чидамлигини оширади. Шиша хом ашёси таркибига B2O3 қўшилса, унинг шишаланиши тезлашади ва кристалланиши камаяди. Рух оксиди (ZnO) шишанинг ҳарорат чизиқли кенгайиш коэффициентини камайтиради ва термик чидамлигини оширади. Қўрғошин оксиди (РbО) оптик шиша ва хрусталл тайёрлашда ишлатилади.

Шиша олиш “қайиқ” усулида бўлиб, чексиз шиша лентасини тортиш демакдир. Шиша қалинлиги тортиш тезлиги билан бошқарилади. Витрина ва кўзгу ойналари силлиқланади ва шаффофланади.

4.3 Шишанинг тузилиши ва асосий хоссалари

Шиша тўғри фазовий панжара структурасига эга бўлмаганлиги сабабли хоссалари барча нуқталарда бир хил эмас. Бундан ташқари шишанинг муайян эриш ҳарорати бўлмайди.

Шишада кечадиган пишириш ва тоблаш жараёнларини ўрганиш унинг таркибида микрокристалл ҳосилалар-кристаллитлар ҳосил бўлишини кўрсатади. Шишанинг бу холати унинг “микрогетерогенлиги” дейилади. Кристаллитлик назарияси асосида хоссалари мукаммаллашган, мўртлиги кам шишалар-ситаллар яратилади. Шишанинг ўзига хос структураси унинг шаффофлигини, мўртлигини, атмосфера муҳитига, ўтга чидамлигини, ҳарорат ўзгаришига таъсирчанлигини белгилайди.

Назарий мустаҳкамлиги. Дераза ойналарининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги 6500-8000 МПа бўлади. Шиша структурасида микродефектлар бўлганлиги сабабли ҳақиқий мустаҳкамлиги 30-90 МПа бўлади. Шишанинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 700-1000 МПа, баъзи холларда 1200 МПани ташкил этади.

Нур ўтказувчанлиги. Дераза ойналарининг нур ўтказувчанлиги 90-92%, профилланганиники 84-86%, шишаблокларники 80-85% ни ташкил этади. Шиша нурни қайтариш хусусиятига эга бўлгани учун ва фақат 2% нурни ўзи ютгани сабабли нур ўтказувчанлиги асосан нурни ойнага тушиш бурчагига боғлиқ бўлади. Дераза ойналари инфрақизил нурларни яхши, ултрабинафша нурларни эса ёмон ўтказади. Шиша зич материал (2,5-2,6 гсм3) бўлгани учун товушни яхши ўтказади. Шу сабабли биноларга товуш дераза ойналари орқали кириб, бинонинг эксплуатация холатини ёмонлаштиради. Товушни изоляциялаш дераза ойналарининг қалинлиги ва улар орасидаги масофага боғлиқ бўлади


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling