Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Download 1.74 Mb.
bet6/12
Sana02.08.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1664599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

Марбилит қалин (12 мм) рангли ойна бўлиб, бир томони полировкаланган ва иккинчи томони эса ғадир-будурланган бўлади. Марбилит биноларни ички ва ташқи томондан безашда, дераза ости тахталари, сотув витриналари, иш столлари тайёрлашда ишлатилади.

Эмалланган шиша плитка 150х150, 150х175 мм ўлчамларда, қалинлиги 3-5 мм қилиб чиқинди ойнадан шиша эмали қоплаб тайёрланади. Эмалланган ойна қуритилгач хумдонда куйдирилади. Маҳсулот биноларни ички безаги учун ишлатилади.

Шиша мозаика гилам мозаика ва смалт турларига бўлинади. Гилам мозаика 20х20 мм ёки 25х25 мм ўлчамдаги сўниқ рангли плиткалардир. Смалт рангли шиша бўлаклари бўлиб, бадиий мозаика ҳосил қилишда ишлатилади. Гилам мозаика ва смалт қурилиш-меъморчиликда паннолар, суратлар барпо этишда қўлланилади.

Кўзгу ойнаси полировкаланган 4-10 мм қалинликдаги ойнанинг бир томонига юпқа алюминий ёки кумуш қопланиб тайёрланади. Кўзгу ойна биноларни ички безаги учун ишлатилади.

4.6 Шиша буюмлар ва конструкциялар

Ковакли шиша блоклар пайвандланган икки бўлакдан иборат бўлиб, нурни таратувчи, иссиқлик ва товуш изоляцияловчи хусусиятларга эгадир. Шиша блок ички томонидаги чизиқли бўртмалар нурни таратишга ёрдам беради. Уларнинг нур ўтказувчанлиги 65% кам эмас, нурни таратиши 25%, иссиқ ўтказувчанлиги 0,4 Втм0С атрофида бўлади. Шиша блоклар рангли ва кўп бўлмали бўлиши мумкин. Улар сантехкабиналарда, маиший хизмат, овқатланиш муассаларида, зинапоя бўлмаларида ишлатилиши мумкин. Шиша блоклар темирбетон каркас ичига махсус қоришма билан терилиб конструкция тайёрланади. Улар ёнмаслик талаблари қўйиладиган саноат ва жамоат биноларида ишлатилади (4.1-расм).

Шишапакетлар икки ёки уч қатлам ойнани махсус рамаларга ҳаво кирмайдиган қилиб герметиклар ёрдамида ўрнатилади. Шишапакетлар терламайди, иссиқлик ва товуш изоляцияловчи бўлади. Улар ойнанинг оддий, тобланган, нур қайтарувчи ва рангли турлари асосида тайёрланади. Шишапакетлар жамоат ва саноат биноларида ишлатилиши мумкин.


4.1-расм. Шиша блок турлари
а) БК 24498; б) БКЦ 19498; в), г) БПЦ 29419498.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling