Енин қаторига кирувчи триолларни оксидлаш


Download 30.6 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi30.6 Kb.
#1560497
Bog'liq
ТТАТФ тезис Хакимов


ЕНИН ҚАТОРИГА КИРУВЧИ ТРИОЛЛАРНИ ОКСИДЛАШ
Ҳакимов Фаррух – ТТАТФ даволаш 1 факультетининг 105 «А» гуруҳи.
Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали, Термиз шахри.
Илмий ишнинг долзарблиги. Биоорганик фанининг долзарб муаммоларидан бири доривор моддаларнинг структураси ва тиббий хоссаларининг орасидаги боғлиқликни ўрганишдир. Ацетилен каторига мансуб булган триоллар гипотензив, седатив, спазмолитик хоссаларига эга.
Аввалроқ устозимиз томонидан синтез килинган бирламчи енин қаторига мансуб булган триоллар даражаси юқори булган ўт суюқлиги ажратиш хоссасини намоён қилган эди. Ҳатто шу сохада стандарт хисобланган дегидрохол кислотасига нисбат хам юқорироқ биологик хоссага эга эканлиги эътироф этилган эди. Бу синфга мансуб булган моддаларнинг яна бир мусбий хоссалари уларнинг сувда яхши эриши ва заҳарлик индекси жуда камлигидадир. Шунинг учун бу моддалар фармакология учун керакли моддалар жумласига киради.
Илмий тадқиқотнинг максади. Модда структурасининг ўзгариши унинг биологик хоссаларга таъсирини ўрганиш мақсадида енин қаторига мансуб булган триолларнинг бирламчи спирт гидроксидини оксидлаш реакцияси ўтказилди. Триолнинг эфирдаги эритмаси марганец (1V) оксид катализаторининг устидан ўтказилганда бирламчи гидроксил гуруҳи оксидланиб тегишли алдегид ҳосил булди. Ҳосил булган алдегид тузилиши ва таркиби ИК-спектр маълумотлари асосида исботланди.

Тадкикот натижалари. Ўтказилган тажриба натижасида аввал маълум бўлмаган янги мода ҳосил килинди. Ҳосил булган модданинг ИК-спектрида 3350-3400 см-1 соҳасидаги чизиқлар гидроксид гурухларининг валент тебранишларини кўрсатади. 1125-1165 см-1 ва 1630-1660 см-1 частотасидаги чизиқлар учламчи ва кўшбоғ мавжудлигини кўрсатади. 1750 см-1 соҳасидаги чизиқ эса алдегид гуруҳининг мавжудлигини исботлайди. ИК-спектрлар филиалимизда янги келтирилган ИК-спектрофотометрда (QATR-S) ўлчанди
Хулоса. Шундай қилиб лаборатория шароитида енин қаторига мансуб бўлган янги альдегид ҳосил қилинди ва келажакда бу модданинг биологик хоссалари урганилади.
Download 30.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling